17:23 / 13.05.2021
5339
ERIELL Group: Рамазон Ҳайити байрами муносабати билан хайрия ёрдами кўрсатилди
Фото: ERIELL Group

Муқаддас Рамазон Ҳайити байрами арафасида ERIELL Group томонидан «Меҳрибонлик» ижтимоий ўзаро ёрдам ногиронлар жамияти Юнусобод бўлими ва Тошкент вилояти ихтисослаштирилган Болалар уйига хайрия ёрдами кўрсатилди.

Рамазон Ҳайити – қадимий ва муқаддас байрам, унинг асосий мақсади маънавий ва ахлоқий покланишдир. Ушбу куннинг энг муҳим анъаналаридан бири муҳтожларга ёрдам бериш – «закот» ҳисобланади. Кўпгина оилалар манзилли қўллаб-қувватлашга ва васийликка муҳтож, аммо жамиятимизнинг заиф қатламларига алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Замонавий дунёда, бошқаларнинг тақдирига бефарқ бўлмаслик, шунингдек, инсоний қадриятларни ва фазилатларни йўқотмаслик жуда муҳим. Тақдир кимгадир кулиб боққан бўлса, кимдир ёрдамга муҳтож эканлигини унутмаслигимиз лозим.

ERIELL Group хайрия ишларида фаол иштирок этиб келмоқда, жумладан, алоҳида эҳтиёжга эга бўлган инсонларни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратмоқда ва байрамлар арафасида анъанавий равишда мамлакатимиздаги ихтисослаштирилган муассасаларга ёрдам кўрсатмоқда.

Рамазон Ҳайити байрами арафасида «Меҳрибонлик» ижтимоий ўзаро ёрдам ногиронлар жамияти Юнусобод бўлимига хайрия ёрдами кўрсатилди. Жамият қарамоғида бўлган 210 нафар инсон учун озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилинди ва топширилди.

ERIELL Group ходимлари ҳам хайрия тадбирларида фаол иштирок этишмоқда. Рамазон Ҳайити муносабати билан Тошкент вилояти ихтисослаштирилган Болалар уйига ёрдам кўрсатиш учун маблағ йиғиш ташкил этилди. Мазкур болалар уйи психофизик ривожланишнинг турли хил бузилишларига эга 7 ёшгача бўлган 100 нафар бола учун мўлжалланган. Шифокорлар ва тиббиёт ходимлари болаларнинг саломатлигини яхшилаш билан, профессионал ўқитувчилар ва мутахассислар уларнинг таълим тарбияси билан шуғулланишади.

Ходимлар томонидан тўпланган маблағлар зарур озиқ-овқат, дори-дармон ва уй-рўзғор буюмларини сотиб олишга сарфланди.

Бир нарсани тушуниб олишимиз лозим, хайрия – бу биринчи навбатда инсонларнинг маданияти, йиғиладиган пуллар иккинчи даражали. Хайрли ишларга қанча пул берилганлиги муҳим эмас, хайрия ишларига кўпроқ эътибор қаратиши кераклигини ҳар бир инсон ичидан тушиниши муҳим.

ERIELL Group Ўзбекистон аҳолисини муборак байрам – Рамазон Ҳайити билан табриклайди! Ҳаётингиз қувончга, хонадонингиз нурга, қалбингиз меҳрга тўлсин!

ERIELL Group матбуот хизмати

Top