10:42 / 22.05.2021
13651
Коронавирус: яна икки бемор вафот этди, кунлик ўсиш 300дан ортиқ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда пандемия бошидан буён коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 98 мингдан ошгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 21 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 98164 (+308) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 5 нафари Андижон вилоятида,
  • 2 нафари Бухоро вилоятида,
  • 4 нафари Жиззах вилоятида,
  • 3 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 3 нафари Навоий вилоятида,
  • 6 нафари Наманган вилоятида,
  • 38 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 5 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 11 нафари Фарғона вилоятида,
  • 3 нафари Хоразм вилоятида,
  • 49 нафари Тошкент вилоятида,
  • 172 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Андижон вилоятида 35 нафар,
  • Бухоро вилоятида 4 нафар,
  • Жиззах вилоятида 6 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
  • Навоий вилоятида 4 нафар,
  • Наманган вилоятида 2 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 20 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
  • Фарғона вилоятида 8 нафар,
  • Хоразм вилоятида 9 нафар,
  • Тошкент вилоятида 42 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 159 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 93633 (+294) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 680 нафарни ташкил қилди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 16 майдан буён коронавирус асоратлари оқибатида вафот этаётганлар сони кунига икки кишини ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3851 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top