12:00 / 30.05.2021
10781
Mobiuz суҳбат чегараларини кенгайтирди
Фото: Mobiuz

Mobiuz мобил алоқа операторининг барча тариф режаларида дақиқалар тўплами сезиларли даражада оширилди, абонент тўловлари эса ўзгаришсиз қолди.

Mobiuz абонентлари қанча дақиқа сарфлаганликлари ҳақида қайғурмасдан қўнғироқ қилишлари мумкин. Компаниянинг тариф режасидан қатъи назар, барча маҳсулотларда хизмат кўрсатиш шартлари яхшиланди. Бу Mobiuz’нинг мижозларга йўналтирилган ривожланиш стратегиясини амалга ошириш натижасидир.

Ўтган йилнинг кузида Mobiuz мобил алоқа оператори 16 та энг оммабоп тариф режаларини қайта кўриб чиқиб, улардаги мобил Интернет-тўпламларини сезиларли даражада оширганди. Масалан, Mobi 90 тарифида 18 минг МБ ўрнига 65 минг МБ берила бошланди. Энди эса бу ва бошқа кўплаб Mobiuz тариф режалари кўпайтирилган дақиқа ва SMS-хабарлар тўпламларини ўз ичига олди. Асосий эътибор арзон тарифларга қаратилди.

Янада қулай бўлган баъзи тариф режалари:

Mobi 20: ойига 20 минг сўмга 2 минг дақиқа, МБ ва SMS (илгари – 500 дақиқа ва SMS, 2 минг МБ);

Mobi 25: ойига 25 минг сўмга 3,5 минг дақиқа, МБ ва SMS (илгари – 750 дақиқа ва SMS, 3,5 минг МБ);

Mobi 30+: ойига 30 минг сўмга 5 минг дақиқа ва МБ, 3,5 мингта SMS (олдин – 1 минг дақиқа ва SMS, 5 минг МБ);

Gap Yo‘q: ойига 35 минг сўмга тармоқ ичида чексиз суҳбат, 500 дақиқа ва 10 минг МБ (илгари – фақат 10 минг МБлик Интернет-тўплам);

Mobi 40: ойига 40 минг сўмга тармоқ ичида чексиз суҳбат, 5 минг дақиқа, 8 минг МБ, 3,5 мингта SMS (илгари – 1,2 минг дақиқа ва SMS, 8 минг МБ);

Mobi 50: ойига 50 минг сўмга тармоқ ичида чексиз суҳбат, 5 минг дақиқа, 10 минг МБ, 3,5 мингта SMS (аввал – 1,5 минг дақиқа ва SMS, 10 минг МБ).

Mobiuz’нинг шартлари яхшиланган барча тарифларини компания веб-сайтида кўришингиз мумкин: https://mobi.uz/uz/tariff/.

Шу билан бирга, Mobiuz мобил алоқа оператори мобил Интернетни янада қулай нархларда тақдим этиш бўйича бир қатор фаолликларни амалга оширмоқда. Хусусан, август ойининг охиригача кунлик Интернет-тўпламлар ва “Tungi DRIVE” тунги чексиз Интернет хизмати нархлари пасайтирилган. Масалан, компания абонентлари атиги 20 минг сўмга 7 тун давомида (00:00 дан 07:59 гача) мобил Интернетдан ҳеч қандай чекловларсиз фойдаланишлари мумкин.

«Mobiuz маҳсулот ва хизматлари нархлари ва шартларини босқичма-босқич яхшилаш устида мунтазам иш олиб бормоқда. Компания абонентлар ва мижозларнинг эҳтиёжларини қондиришга, шунингдек, мобил алоқа хизматлари бозорида ижобий ўзгаришларни бошлаб беришга интилиб келмоқда. Биз буни меҳрибон ва ғамхўр мобил алоқа оператори фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири деб биламиз», - дея қайд этди Mobiuz’нинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича расмий вакили Сардор Тожиев.

Mobiuz мобил алоқа операторининг барча янгиликларини t.me/MOBIUZuzb Телеграм-каналидан тезкор равишда билиб олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top