10:19 / 02.06.2021
10665
Коронавирус: Ўзбекистонда яна бир бемор вафот этди, 200дан ортиқ янги ҳолатлар аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда республиканинг барча ҳудудларида коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқланиб, бир нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 1 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 100726 (+231) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 4 нафари Андижон вилоятида,
  • 3 нафари Бухоро вилоятида,
  • 4 нафари Жиззах вилоятида,
  • 5 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 1 нафари Навоий вилоятида,
  • 1 нафари Наманган вилоятида,
  • 42 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 2 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 3 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 5 нафари Фарғона вилоятида,
  • 3 нафари Хоразм вилоятида,
  • 50 нафари Тошкент вилоятида,
  • 102 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Жиззах вилоятида 8 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
  • Наманган вилоятида 3 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 40 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 22 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
  • Фарғона вилоятида 4 нафар,
  • Хоразм вилоятида 10 нафар,
  • Тошкент вилоятида 27 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 228 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 96569 (+346) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 691 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3466 нафар бемор даволанмоқда.

Top