16:26 / 10.06.2021
9456
Ўзбекистонда камбағаллик 1,4 фоизга қисқаргани айтилди

Республикада камбағаллик 12,8 фоиздан 11,4 фоизга қисқаргани маълум қилинди.

10 июнь куни Тошкентда парламент ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтказилган давра суҳбатида камбағалликни қисқартириш масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, тизимли ишлар бажарилиб келинаётгани натижасида камбағаллик бугун 12,8 фоиздан 11,4 фоизга қисқарган.

Аввалроқ, президент Шавкат Мирзиёев парламентга қилган мурожаатида Ўзбекистон аҳолисининг 12-15 фоизи камбағал экани, уларнинг умумий сони 4,5-5 миллион нафарни ташкил этишини айтган эди.

Шунингдек, яқинда камбағаллик чегарасини белгилаш учун аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қиймати эълон қилинди. Унга кўра, мазкур чегара киши бошига ойига 440 минг сўмдан тўғри келади. Бунда кам даромадли хонадонларда озиқ-овқат, ноозиқ-овқат ва хизматлар учун қилинган харажатлар миқдори ҳисобга олинади. 

Top