16:00 / 27.06.2021
8285
LG музлатгичларини харид қилиш бўйича қўлланма: уйингиз учун идеал музлатгичларни танланг

Музлатгич ошхонадаги маиший техникалар орасида энг асосий элементлардан бири ҳисобланади. Ҳар бир уй бекаси учун самарали ва фойдали функцияларнинг мавжудлиги жуда муҳимдир, шу сабабли техникани танлаш жараёнига масъулият билан ёндошиш керак бўлади. LG Electronics (LG) компанияси дунё бўйлаб миллионлаб харидорларнинг кўнглини забт этган ҳолда уй учун техникаларга илғор технологиялар ва инновацияларни яратишда етакчи поғонани эгаллаб турибди.

Сизларни технологиялар оламига шўнғишга ва фойдаланувчилар томонидан муносиб баҳоланган LG музлатгичларининг энг машҳур моделлари билан яқинроқ танишишга таклиф этамиз.

Пастги музлатгич камерали LG DoorCooling+™ музлатгичи

Ўтган йилда LG Electronics компанияси DoorCooling+™ совутиш технологиясига эга бўлган музлатгичлар линиясини тақдим этди. Эшикларни совутишнинг мукаммал технологияси туфайли музлатгич ички майдони 32 фоизга тезроқ ва бир маромда совутилади ва бу эса маҳсулотларни янада узоқроқ сақлашга ёрдам беради. Кўплаб музлатгичлар совуқ ҳавони фақат орқа панелдан юборгани учун ҳарорат зоналарга қараб фарқланади: қаердадир юқорироқ ҳарорат, қаердадир пастроқ. Мазкур музлатгичда Multi Air Flow кўп оқимли совутиш тизими туфайли орқа девордан келувчи совуқ ҳаво оқими токчаларни совутиш ҳолатини бир маромда кечишини таъминлайди, DoorCooling+™ технологияси билан эса музлатгич ички қисмида, ҳаттоки, эшик бўлинмаларида ҳам доимий ҳароратли тўғри экотизим пайдо бўлади ва бу ўз навбатида маҳсулотлар узоқ вақтгача ўз таъмини сақлаб қолишига ёрдам беради. Музлатгичнинг оптимал ҳажми ва минималистик дизайни уни девор яқинига қўйиш ёки ошхонанинг энг тор бурчагига қўйишша имкон беради. Шундай бўлса ҳам, техника эшиклари 90 даражада очила олади, қутилари эса осон ҳаракатланади.

Юқори музлатгич камерали LG DoorCooling+™ совутгичлари

LG музлатгичлари катта миқдордаги маҳсуотларни сақлашга имкон беради, шу билан бирга уларни баландлиги, оғирлиги, ҳажми, фойдаланиш частотасига қараб саралаб қўйиш мумкин. Кўп кишилик оилалар учун юқори музлатгич камерали LG DoorCooling+™ совутгичи ажойиб танлов бўлаб олади. Тажрибали уй бекалари ҳам доим маҳсулотларни сақлашда уларнинг мутаносиблигини ҳисобга олиш лозимлигини жуда яхши билишади. Фойдаланувчиларга қулайликни ошириш мақсадида музлатгичларда жуда ҳам оддий бўлинмалар ўрнатилган бўлиб, уларга ҳаттоки баланд ва катта ҳажмли идишларни ҳам қўйиш мумкин. Маҳсулотларни янада узоқроқ ва сифатлироқ сақлаш учун Hygiene Fresh+ технологияси – интеллектуал ҳаво фильтри ишлаб чиқилган бўлиб, бактерияларни 99,999 фоизгача йуқ қилади, шунингдек, музлатгичдаги ёқимсиз ҳидларни ҳам нейтраллаштиради. Катталаштирилган ҳажмдаги музхона камераси музлатиб қўйиш зарур бўлган барча маҳсулотларни жойлаштиришга имкон беради. LG ThinQ билан тезроқ ва қулайроқ бошқарув эса ҳатто уйда бўлмаган вақтингизда ҳам, смартфон орқали ҳароратни бошқариш, гигиеник фильтр ишини фаоллаштириш ва музлатгичнининг диагностикасини ўтказишингизга ёрдам беради.

LG InstaView Door-in-Door музлатгичи

LG InstaView Door-in-Door модели ўзида замонавий технологиянинг барча афзалликларини намойиш этган бўлиб, айнан шу сабабли ҳам дунё бўйлаб миллиондан ортиқ истеъмолчиларнинг фаворитига айланди. Шубҳасиз, асосий афзаллиги материалларнинг юқори сифати, ишончли хизмат ва ўзгача услубдаги дизайн ҳисобланади. LG InstaView Door-in-Door билан ҳар сафар музлатгични очиб, маҳсулотлар ҳолати ва уларни ҳарид қилиш заруриятини текширишга ҳожат қолмайди. Унинг инновацион эшикларини икки маротаба тақиллатиш кифоя ва шиша эшиклар шаффоф ҳолатга айланади. Бундан ташқари, моделда Hygiene Fresh+ 5 босқичли инновацион интеллектуал ҳаво фильтри ўрнатилган бўлиб, озиқ-овқат бузилишига сабаб бўлувчи кўп омилларни бартараф этади: чанг, замбуруғ споралари, нордон, ишқорий ҳидлар ва бактериялар. Ушбу барча функциялар истеъмолчилар саломатлиги ҳақида қайғуриш ва ҳаёт тарзи сифатини яхшилаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Сайт: lgblog.uz

Instagram: @lguzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Top