23:29 / 28.07.2021
15233
Токио-2020. Франция ва Германия гуруҳда қолиб кетди, Испания Аргентинани уйига жўнатди

Токио олимпиадасининг футбол бўйича мусобақаларида гуруҳ босқичи якунланди.

Япония Францияни яксон этди

А гуруҳи
Франция – Япония 0:4
(0:2, 0:2)
Голлар: 0:1 – 27 Кубо, 0:2 – 34 Сакаи, 0:3 – 70 Мийоси, 0:4 – 90 Маэда.
Франция U-23 – Бернардони, Мишлен, Каси, Калулу (Саньян, 62), Бека-Бека, Саванье (Ле Фе, 38), Тузар, Товен, Пембеле (Бар, 62), Коло-Муани, Жиньяк.
Япония U-23 – Тани, Сакаи (Хасиока, 55), Йосида, Накаяма, Томиясу, Кубо (Мийоси, 46), Хатате, Эндо (Итакура, 72), Танака (Маэда, 80), Доан (Сома, 72), Уэда.
Огоҳлантиришлар: Томиясу (22), Сакаи (44), Пембеле (58), Мишлен (66).
Четлатиш: Коло-Муани (74).

Японларнинг асосий истеъдодли футболчиси, трансфер ҳуқуқи «Реал»га тегишли бўлган, икки мавсумни «Мальорка» ва «Хетафе»да ижара асосида ўтказган Кубо турнирнинг асосий юлдузи бўлмоқда. Ҳозирда Такэфуса ўз ўйинлари билан Европадаги жамоалар эътиборини ўзига қаратмоқда. Аввалги икки турда биттадан гол урган бу ёш футболчи сўнгги турни ҳам голсиз тарк этмайдиган бўлди, французлар дарвозабони Бернардонининг хатосидан кейин ҳисобни очган форвард Олимпия ўйинларидаги барча уч ўйинда гол урган ягона футболчига айланди. Унга ўхшаш вазиятда самурайларнинг фахрий футболчиларидан бири — «Марсель»нинг 31 ёшли ҳимоячиси Сакаи ҳам гол урди. Биринчи турда Мексикага йирик ҳисобда ютқазиб, иккинчи турда ЖАРни қийинчилик билан мағлуб этган Франция гуруҳ босқичидаёқ иштирокини якунлади.

ЖАР – Мексика 0:3 (0:2, 0:1)
Голлар: 0:1 – 18 Вега, 0:2 – 45 Ромо, 0:3 – 60 Мартин.
ЖАР U-23 – Уильямс, Мукумела (Малангу, 67), Моҳамме, Флерс, Малепе, Селе (Моселе, 83), Махлаци, Мокуна, Кодисанг (Фрослер, 61), Сингх, Макгопа (Нгобо, 83).
Мексика U-23 – Очоа, Лоронья, Монтес, Санчес (Мора, 71), Ромо, Антуна (Ангуло, 77), Кордова (Эскивель, 71), Ангуло, Вега (Лайнес, 77), Мартин (Агирре, 75), Родригес.
Огоҳлантиришлар: Моҳамме (4), Селе (75).
Четлатишлар: Малепе (57), Родригес (66).

Параллел учрашувда Мексика интригага тезда барҳам берди ва Францияни гуруҳда қолдирган ҳолда иккинчи ўрин билан кейинги босқичга ўтди. Лекин буни сенсация деб ҳам бўлмайди, чунки клублар юлдузларни қўйиб юбормагани учун Франция иккинчи таркиб билан иштирок этишга мажбур бўлди, бундай вазиятда эса Япония ўз уйидаги Олимпиадада медаллар учун асосий даъвогарлардан бирига айланмоқда. Японлар плей-оффда янги зеландияликларга қарши яққол фаворит.

Корея икки ўйинда 10 гол урди

B гуруҳи
Жанубий Корея – Ҳондурас 6:0
(3:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 12, пенальти Ҳванг Ий Жо, 2:0 – 19, пенальти Вон Ду Жэ, 3:0 – 45 Ҳванг Ий Жо, 4:0 – 52, пенальти Ҳванг Ий Жо, 5:0 – 64 Ким Жин Я, 6:0 – 82 Ли Кан Ин.
Жанубий Корея U-23 – Сон Бом Гин, Жон Тҳэ Ук, Пак Жи Су, Сол Ен У, Кан Юн Сон (Ким Жэ У, 57), Ким Жин Гю, Ким Жин Я, Вон Ду Жэ (Ким Дон Ҳен, 72), Квонг Чҳанг Ҳун (Ли Дон Ген, 73), Ли Дон Жун (Ом Вон Сан, 46), Ҳванг Ий Жо (Ли Кан Ин, 57).
Ҳондурас U-23 – Гуити, Декас, Мальдонадо, Мелендес, Нуньес, Родригес (Альварес, 70), Рейес, Пальма (Мелендес, 43), Пинеда (Ривас Виндель, 46), Олива, Мартинес (Веласкес, 46).
Огоҳлантиришлар: Мелендес (17), Нуньес (27), Мелендес (51), Ли Кан Ин (65).
Четлатиш: Мелендес (39).

Бу гуруҳда якуний тур арафасида барча жамоаларда очколар сони тенг эди, шу туфайли улар учун амалда плей-офф чоршанба куни бошланди. Корея чоракфиналга боксдаги нокаут билан чиқди, корейслар сўнгги икки турда 10 гол уришди, «Бордо» ҳужумчиси Ҳванг Уй Жо эса ҳондурасликларга қарши ўйинда ҳет-трик расмийлаштирди. Эътиборли жиҳати, бу ўйиндаги олти голдан ярмини корейслар пенальтидан уришди.

Руминия – Янги Зеландия 0:0 (0:0, 0:0)
Руминия U-23 – Аиоани, Киндриш (Дякону, 78), Гицэ, Ратиу, Григоре, Флореску (Сефер, 87), Штефан, Дулка (Чобану, 78), Марин, Добре (Георге, 78), Синтян (Ганя, 59).
Янги Зеландия U-23 – Вуд, Какасе, Эллиотт (Ингэм, 46), Пейнакер, Стаменич, Стенснесс, Белл, Жаст, Вуд, Гарбетт (Люис, 72), Чемпнесс (Маккоуэтт, 46).
Огоҳлантиришлар: Гарбетт (21), Киндриш (28), Дулка (30), Эллиотт (42), Стаменич (89).

Параллел учрашувдаги дуранг натижа эса Янги Зеландия фойдасига эди, бу жамоа гуруҳдаги ягона ғалабасига биринчи турда корейсларга қарши ўйинда эришганди ва бу тарихий натижа кўрсатиб, чоракфиналга чиқиш учун етарли бўлди.

Аргентина учун қўрқинчли туш

С гуруҳи
Испания – Аргентина 1:1
(0:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 66 Мерино, 1:1 – 87 Бельмонте.
Испания U-23 – Унаи Симон, Хиль (Вальехо, 88), Пау Торрес, Эрик Гарсия, Педри (Солер, 74), Мерино (Монкайола, 88), Асенсио, Ольмо (Хиль, 85), Ойарсабаль (Рафа Мир, 74), Субименди, Кукурелья.
Аргентина U-23 – Ледесма, Эррера, Медина, Перес, Мак Аллистер (Пайеро, 55), Браво (Мосевич, 83), Вера (Коломбатто, 55), Бельмонте, Барко (де ла Вега, 46), Гайч, Урси (Альмада, 70).
Огоҳлантиришлар: Перес (9), Вера (53), Коломбатто (58), Пайеро (61), Браво (81), Хиль (82), Мосевич (90).

Австралия – Миср 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 44 Райан, 0:2 – 85 Ҳамди.
Австралия U-23 – Гловер, Суттар, Пирьес (Арзани, 46), Роулз, Кинг, Уэлс (Багуэлорич, 63), Жанро (Баккус, 46), Денг, Тилио, Д`Агостино (Уоттс, 90), Меткалф (Девлин, 90).
Миср U-23 – Ал-Шенави, Ал-Ирақи, Галал, Ал-Фоту, Ҳегази, Собҳи (Маҳер, 90), Тавфиқ (Ашур, 90), Муҳаммад (Одил, 79), Ҳамди, Райан (Манси, 79), Мохсен (Ҳамди, 61).
Огоҳлантиришлар: Тавфиқ (36), Баккус (77), Ҳамди (90).

Кун ўйинида турнир арафасида медаллар учун асосий даъвогарлар сифатида кўрилган икки жамоадан бири уйига йўл олиши керак эди. Испания ўз услубида тўпга эгалик қилиб, ўйинда устунлик қилишга ҳаракат қилди, Аргентина ҳам тўпни олиб қўйиш учун ўйнади. Ўйиннинг қайсидир қисмларида оқ-кўклар турнирдаги энг яхши футболини намойиш этишди, фақат айрим қисмларда. Танаффусгача аргентиналикларда бирорта голли вазият юзага келмади ва плей-оффга параллел учрашувда ғалаба қозонган Миср чиқадиган бўлди.

Ўз навбатида, «Қизил фурия»да вазиятлардан фойдаланиш бўйича муаммолар давом этмоқда. Ойярсабаль ва Дани Ольмо қулай вазиятларда дарвозага йўл топа олмади, аммо барибир Ольмо ўйин тақдирини ҳал қилди, у иккинчи бўлимда Меринонинг голига ассистентлик қилгач, аргентиналиклар икки гол уриши талаб этилди. Гайч эса дарвозабон ҳудудида туриб тўпни дарвозага кирита олмади.

Аммо шу эпизоддан кейин испанлар жамоаси мудофааси бир лаҳзага диққатни йўқотди, Унаи Симоннинг реакцияси жамоани автоголдан қутқарган бўлса-да, кўп ўтмай Бельмонте интригани қайтарди. Лекин аргентиналиклар қолган бир неча дақиқада иккинчи голни ура олишмади. Олимпиадаларда ғолиб бўлган сўнгги Европа жамоаси бўлмиш Испания юришини давом эттиради, ўшанда ҳам Аргентина ўз тарихида илк бор қаторасига иккинчи Олимпиадада гуруҳдан чиқа олмаганди.

Германияни дуранг қутқара олмади

D гуруҳи
Германия – Кот-д`Ивуар 1:1
(0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 67, автогол Ҳенрикс, 1:1 – 73 Левен.
Германия U-23 – Мюллер, Ҳенрикс, Раум, Удуоҳай, Торунарига, Амири (Шлоттербек, 88), Майер (Штаҳ, 79), Арнолд (Левен, 46), Риҳтер (Тойҳерт, 62), Аҳе, Крузе.
Кот-д`Ивуар U-23 – Тапе, Синго, Диалло, Байи, Дабила, Думбия (Диалло, 57), Кессиэ, Градель, Кейта, Дао, Куаме (Уаттара, 90).
Огоҳлантиришлар: Куаме (1), Кейта (21), Арнольд (30).

Аввалги Олимпиаданинг кумуш медаллари соҳиблари уйга қайтадиган бўлди. Германия ивуарликларга қарши ўйин давомида рақибга жиддий муаммолар туғдира олмади. Дуранг натижа қаноатлантирган африкаликлар прагматик ўйин билан мақсадга эришди, жамоа рақиб хатосини пойлаб ўйнади ва Ҳенриксни ўз дарвозасига гол уришга мажбурлашди. Штефан Кунц шогирдларини ўйинга Эдуард Левен қайтарди — яқинда «Ҳерта»дан «Боҳум»га ўтган 24 ёшли яримҳимоячи, россиялик муҳожирлар оиласи фарзанди жарима зарбасини голга айлантирди. Аммо европаликлар ўйинда бошқа мақтагулик иш қила олишмади, аксинча ўйин охиригача яна бир неча гол ўтказиб юборишларига бир бахя қолди.

Саудия Арабистони – Бразилия 1:3 (1:1, 0:2)
Голлар: 0:1 – 14 Матеус Кунья, 1:1 – 27 Ал-Амри, 1:2 – 76 Ришарлисон, 1:3 – 90 Ришарлисон.
Саудия Арабистони U-23 – Боҳари, Ал-Амри, Абдулҳамид, Ад-Доссарий (Ал-Ғаннам, 89), Ал-Шаҳроний, Ал-Нажи (Ғариб, 61), Ҳинди, Ал-Ҳассан (Али, 61), Ал-Фарож (Ал-Омран, 89), Ад-Доссарий, Ал-Ҳамдон (Ал-Аммар, 77).
Бразилия U-23 – Сантос, Диего Карлос, Арана (Абнер, 90), Нино, Дани Алвес, Бруно Гимараэс (Габриэл Менино, 84), Матеус Энрике, Антони (Малком, 46), Матеус Кунья (Мартинелли, 84), Ришарлисон, Клаудиньо (Рейньер, 71).
Огоҳлантиришлар: Арана (26), Ал-Шаҳроний (29), Али (74), Ад-Доссарий (80), Боҳарий (90), Мартинелли (90), Дани Алвес (90).

Бразиллар — турнирнинг энг беғам жамоаси. Жамоадаги ҳолат шундайки, гўё улар қандайдир масъулиятли турнирда эмас, бирор тижорий турнеда иштирок этишмоқда. Буни меҳмонхона ҳоллида Дани Алвес, Ришарлисон ва Диегу Карлос уюштирган шоудан ҳам билиш мумкин, улар аёллар жамоаси мураббийи - швециялик таниқли мутахассис Пиа Сундхаге роял чалаётганида унга жўр бўлишди.

Бразилия учинчи тур ўйинида ҳам осонлик билан ҳисобни очди, Клаудинью бурчакдан Матеус Куньенинг бошига тўпни ташлаб берди. Аммо бундан олдинги турда Германияни ҳам қийнаб қўйган араблар тезкор жавоб қайтаришди ва фаворитни жиддийроқ ўйнашга мажбур қилишди. «Селесао» таркибда муҳим ўзгаришлар амалга оширди, Рейниер ва Малкомнинг ўйинга қўшилиши ўйинни ўзгартирди. Антонини алмаштирган Малкомни энди мухлислар ҳар ўйинда бошланғич таркибда кўришни исташмоқда. Бразилиянинг асосий қаҳрамонлари эса жамоа марказидаги мотор Бруну Гимараэс ва биринчи ўйинда Германияга учта гол урган, бу сафар эса дубли билан турнирдаги голлари сонини бештага етказиб қўйган Ришарлисон бўлди.

Плей-офф учрашувлари 31 июль куни бўлиб ўтади. Гуруҳлар ғолиблари Япония, Жанубий Корея, Испания ва Бразилия мос равишда иккинчи ўринлар вакиллари Янги Зеландия, Мексика, Кот-д`Ивуар ва Мисрга қарши ўйнайди.

Мавзу
Токио Олимпиадаси
Пандемия туфайли қолдирилган 2020 йилги Ёзги Олимпиада 2021 йил 23 июлида Япониянинг Токио шаҳрида расман бошланади.
Барчаси
Top