09:00 / 28.07.2021
5657
Mobiuz техник ривожланишнинг тафсилотлари билан бўлишди 
Фото: Mobiuz

Mobiuz 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида республика бўйича 850 тадан ортиқ янги ва такомиллаштирилган база станцияларини ишга туширди.

Mobiuz 2019-2021 йиллардаги Ривожланиш концепциясига мувофиқ, компания аҳоли пунктларини тўртинчи авлод алоқаси билан имкон борича кенгроқ қамраб олишни мақсад қилиб олган. Шу муносабат билан бу йилнинг олти ойи давомида мобил оператор 4G LTE тармоғини кенгайтириш, янги станцияларини (BS) ўрнатиш ва амалдагиларини такомиллаштиришга йўналтирилган фаолиятини давом эттирди, чунки сигналнинг сифати уларнинг сони, бир-биридан узоқлиги ва қувватларига боғлиқ.

Биринчи ярим йилликдаги база станцияларининг республика бўйича рефарминги, Mobiuz йирик лойиҳаси бўлди. Компания қисқа муддатлар ичида – январ–март ойларида – бўш GSM частоталарини 4G LTE эҳтиёжлари учун қайта тақсимлади ва бунинг учун 700 тадан ортиқ база станцияларини қайта жиҳозлади. Натижада, авваллари 3G/2G сигналлари бўлган энг чекка аҳоли пунктлари ва туманларида ҳам Mobiuzдан тўртинчи авлод алоқаси пайдо бўлди.

База станцияларини жойлаштириш учун сайт-майдончаларни ишга тушириш бўйича ишлар ҳам давом эттирилди. Республикадаги 66 нуқтада, мутлақо кўп қисми шаҳар ва туманларда 4G LTE сиғимни ошириш учун ҳам хизмат қиладиган, янги Mobiuz техник объектлари пайдо бўлди.

База станцияларини такомиллаштириш ва қуриш бўйича барча ишларда тармоқ инфратузилмасини ривожлантириш ҳам амалга оширилди. Хусусан, кўп миқдордаги маълумотлар узатиш трафикини ўтказиш учун тармоқни, каналлар (CS) ва тўпламлар коммутациясини (PS) кенгайтирилиши ҳақида сўз бормоқда.

Бу йилнинг ўтган даври мобайнида Mobiuz Техник блокининг жамоаси 60 тадан ортиқ база станцияларида LTE Advanced (4G+) технологиясини муваффақиятли ишга туширди. У бир вақтнинг ўзида бир нечта частоталардан фойдаланиш ҳисобига мобил Интернет тезлигини ошириш, қамров ва уланиш барқарорлигини яхшилашга имкон беради. LTE Advanced тармоғини кенгайтириш бўйича ишлар давом этмоқда.

Mobiuz компаниясининг биринчи ярим йилликдаги энг йирик лойиҳаларидан бири – Ўзбекистонда eSIM технологиясини ишга тушириш бўлди. Технология Mobiuz Ахборот технологиялари департаменти томонидан муваффақиятли техник амалга оширилганлиги туфайли, компания мамлакатда eSIM хизматини тақдим қиладиган биринчи ва ягона мобил оператор бўлди. Ҳозирги пайтда мутахассислар хизматни янада такомиллаштириш устида иш олиб боришмоқда.

2021 йилнинг иккинчи ярим йиллигида Mobiuz томонидан янада каттароқ ҳажмдаги ишлар режалаштирилган. Хитой Халқ Республикаси томонидан ажратилган кредит доирасида тақдим этилаётган Huawei компаниясининг катта миқдордаги ускуналарининг етказилиши кутилмоқда. Хусусан, йилнинг охиригача республика бўйича 1 мингдан ортиқ база станцияларини ишга тушириш ва такомиллаштириш режалаштирилган. 

Бундан ташқари, компания мобил Интернет сифатини янада оширадиган бир қатор ечимларни тайёрламоқда. Чунки Mobiuz абонентлари томонидан Интернет-трафикдан фойдаланиш кескин ўсиб бораётган шароитда, техник ривожланишнинг ўсиш суръатлари юқори бўлиши тамойилига амал қилиш муҳимдир. Айнан шу мобил операторнинг 2021 йилнинг иккинчи ярими ва келажакдаги техник ривожланишининг асосий тамойилидир. 

Mobiuz янгиликларидан хабардор бўлиш ва энг долзарб маълумотларни биринчилардан бўлиб олиш учун компаниянинг расмий Telegram-каналига обуна бўлиш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top