10:42 / 01.09.2021
5937
Коронавирус: Кунлик ҳолатлар камайиши давом этмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 742 кишида коронавирус, 244 кишида пневмония аниқланиб, жами 9 бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.

«2021 йил 31 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 157136  (+742) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 79 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 24 нафари Андижон вилоятида,
  • 15 нафари Бухоро вилоятида,
  • 19 нафари Жиззах вилоятида,
  • 13 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 13 нафари Навоий вилоятида,
  • 17 нафари Наманган вилоятида,
  • 65 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 17 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 26 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 69 нафари Фарғона вилоятида,
  • 18 нафари Хоразм вилоятида,
  • 116 нафари Тошкент вилоятида,
  • 251 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Қаторасига учинчи кун коронавирусга чалиниш билан боғлиқ кунлик ҳолатлар сони 800дан паст бўлмоқда.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 87 нафар
  • Бухоро вилоятида 24 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 15 нафар,
  • Навоий вилоятида 16 нафар,
  • Наманган вилоятида 71 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 86 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 33 нафар,
  • Фарғона вилоятида 50 нафар,
  • Хоразм вилоятида 38 нафар,
  • Тошкент вилоятида 109 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 154 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 149273 (+683) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

ССВ сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг яна 6 нафари вафот этгани ҳақида хабар берди, пандемия бошидан буён расмий статистика бўйича коронавирус туфайли қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 1088 нафарни ташкил қилмоқда.

31 август куни 244 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 23909тага етди. Кеча беморларнинг 306 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 16576 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 174 нафарга етди.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top