10:28 / 08.09.2021
8212
Ўзбекистонда бир кунда 660 кишида коронавирус аниқланиб, икки касалликдан 11 бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 660 кишида коронавирус, 138 кишида пневмония аниқланиб, жами 11 бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.

«2021 йил 7 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 161768 (+660) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 48 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 18 нафари Андижон вилоятида,
  • 17 нафари Бухоро вилоятида,
  • 21 нафари Жиззах вилоятида,
  • 14 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 5 нафари Навоий вилоятида,
  • 17 нафари Наманган вилоятида,
  • 62 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 15 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 14 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 58 нафари Фарғона вилоятида,
  • 18 нафари Хоразм вилоятида,
  • 116 нафари Тошкент вилоятида,
  • 237 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кунлик ҳолатлар яна кўтарилиши кузатилмоқда. Бунгача 6 сентябрь куни 640, 7 сентябрь куни 597 кишида вирус аниқланганди.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 33 нафар,
  • Андижон вилоятида 68 нафар,
  • Бухоро вилоятида 12 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 15 нафар, 
  • Наманган вилоятида 30 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 89 нафар, 
  • Сурхондарё вилоятида 18 нафар,
  • Фарғона вилоятида 83 нафар, 
  • Хоразм вилоятида 26 нафар
  • Тошкент вилоятида 128 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 211 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 153651 (+713) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

ССВ сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг яна 7 нафари вафот этгани ҳақида хабар берди, пандемия бошидан буён расмий статистика бўйича коронавирус туфайли қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 1132 нафарни ташкил қилмоқда.

7 сентябрь куни 138 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 24821 нафарга етди. Кеча уларнинг 302 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 18321 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 4 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 196 нафарга етди.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top