14:40 / 09.09.2021
3827
Билл Гейтсга қарашли компания Four Seasons меҳмонхоналар тармоғи эгасига айланди

Four Seasons меҳмонхоналар тармоғи дунёнинг 47 мамлакатида 121 меҳмонхона ва 46та турар жой объектига эга.

Фото: Gates Ventures

Microsoft асосчиси Билл Гейтснинг Cascade Investment инвестиция фонди Four Seasons меҳмонхоналар тармоғи акцияларининг назорат пакетига эга бўлди. Саудия шаҳзодаси ал-Волид ибн Талалнинг Kingdom Holding компанияси Гейтсга акцияларини сотишга рози бўлди, деб ёзади The Wall Street Journal.

Хабар қилинишича, шартнома суммаси 2,21 млрд долларни ташкил этган. Cascade Investment тармоқнинг 71,25 фоиз акциясига эгалик қилади, Kingdom Holding 23,75 фоиз, Four Seasons асосчиси ва директорлар кенгаши раиси Исадор Шарп 5 фоиз акцияни ўзида сақлаб қолади.

Kingdom Holding раҳбари Сармад Зокнинг сўзларига кўра, компания ўз улушини сотиш бўйича бир неча йил давомида музокаралар олиб борган. 

Four Seasons меҳмонхоналар тармоғи 1960 йилда Канадада ташкил этилган. Ҳозирда компания дунёнинг 47 мамлакатида 121 меҳмонхона ва 46та турар жой объектига эга.

Top