10:23 / 09.09.2021
7306
Коронавирус ва пневмония: Кунлик ўсиш ҳолатлари 800га яқин, икки касалликдан 7 бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 653 кишида коронавирус, 135 кишида пневмония аниқланиб, жами 7 бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.

«2021 йил 8 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 162421 (+653) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 41 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 19 нафари Андижон вилоятида,
  • 12 нафари Бухоро вилоятида,
  • 17 нафари Жиззах вилоятида,
  • 12 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 7 нафари Навоий вилоятида,
  • 18 нафари Наманган вилоятида,
  • 68 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 14 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 16 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 55 нафари Фарғона вилоятида,
  • 25 нафари Хоразм вилоятида,
  • 107 нафари Тошкент вилоятида,
  • 242 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 36 нафар,
  • Андижон вилоятида 70 нафар,
  • Бухоро вилоятида 10 нафар,
  • Жиззах вилоятида 22 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 14 нафар, 
  • Навоий вилоятида 12 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 80 нафар, 
  • Сурхондарё вилоятида 15 нафар,
  • Фарғона вилоятида 65 нафар, 
  • Хоразм вилоятида 26 нафар,
  • Тошкент вилоятида 119 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 254 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 154374 (+723) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

ССВ сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг яна 5 нафари вафот этгани ҳақида хабар берди, пандемия бошидан буён расмий статистика бўйича коронавирус туфайли қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 1137 нафарни ташкил қилмоқда.

8 сентябрь куни 135 кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 24956тага етди. Кеча уларнинг 305 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 18626 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2 бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 198 нафарга етди.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top