08:00 / 21.09.2021
41872
ИИВ тизимида 9та янги лавозим тайинлови амалга оширилди

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Нилуфар Тўрахонова

Катта лейтенант Нилуфар Тўрахонова Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи ўринбосари - Медиа марказ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Н.Тўрахонова ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси, Масс-медиа билан ишлаш гуруҳининг муҳим топшириқлар бўйича инспектори лавозимида фаолият юритган.

Дилмурод Мирсодиқов

Полковник Дилмурод Мирсодиқов Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари - ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Д.Мирсодиқов Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Ғайрат Раҳматуллаев

Подполковник Ғайрат Раҳматуллаев Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари-жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ғ.Раҳматуллаев Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Ойбек Хўжақулов

Подполковник Ойбек Хўжақулов Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари-жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар О.Хўжақулов Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари-ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Шерзод Иброҳимов

Подполковник Шерзод Иброҳимов Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари-жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ш.Иброҳимов Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Умид Мавлонов

Подполковник Умид Мавлонов Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари-жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар У.Мавлонов Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Омирбай Турдибоев

Подполковник Омирбай Турдибоев Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Хўжайли тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар О.Турдибоев Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари-ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Элёр Яҳёев

Подполковник Элёр Яҳёев Навоий вилояти ИИБ Зарафшон шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Э.Яҳёев Навоий вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Шерхон Алламуротов

Майор Шерхон Алламуротов Сурхондарё вилояти ИИБ Жарқўрғон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ш.Алламуротов Сурхондарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари-ўзгалар мулкини талон-торож қилишга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Top