10:06 / 24.09.2021
8032
4та ҳудудда давлат солиқ инспекциясига янги бошлиқлар тайинланди

Давлат солиқ қўмитаси раиси буйруғи билан Ўзбекистон, Фурқат, Тўрткўл ва Нарпай тумани давлат солиқ инспекциясига янги бошлиқлар тайинланди.

ДСҚ хабарига кўра, Улуғбек Фозилов Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Улуғбек Фозилов 1984 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 2006 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислиги институтини, 2012 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. У солиқ органларидаги фаолиятини 2007 йилда Бешариқ тумани давлат солиқ инспекцияси Ҳисобга олиш, таҳлил қилиш ва солиқ статистикаси бўлими Солиқ тушумларини ҳисобга олиш шуъбаси давлат солиқ инспектори сифатида бошлаган.

У.Фозилов янги лавозимга тайинлангунга қадар Қўқон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Қурбонали Абдураҳмонов Фарғона вилояти Фурқат тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Қурбонали Абдураҳмонов 1991 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 2014 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган. У солиқ органларидаги фаолиятини 2015 йилда Фурқат тумани давлат солиқ инспекцияси Солиқ текширувлари бўлими давлат солиқ бош инспектори-тафтишчиси сифатида бошлаган.

Қ.Абдураҳмонов янги лавозимга тайинлангунга қадар Фурқат тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Нурмират Абаев Элликқалъа тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Нурмират Абаев 1980 йилда Тўрткўл туманида туғилган. 2001 йилда Тўрткўл банк коллежини, 2009 йилда Қорақалпоқ давлат университетини, 2015 йилда Солиқ академиясини, 2021 йил Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. У солиқ органларидаги фаолиятини 2002 йилда Тўрткўл тумани давлат солиқ инспекцияси Солиқ тушумларини ҳисобини юритиш шуъбаси давлат солиқ катта инспектори сифатида бошлаган.

Н.Абаев янги лавозимга тайинлангунга қадар Тўрткўл тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Нурбек Раззоқов Самарқанд вилояти Нарпай тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Нурбек Раззоқов 1986 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 2009 йилда Самарқанд архитектура-қурилиш институтини, 2016 йилда Солиқ академиясини тамомлаган. У солиқ органларидаги фаолиятини 2010 йилда Нарпай тумани давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахслар даромадларини декларация асосида солиққа тортиш, давлат божи ва бошқа даромадлар шуъбаси давлат солиқ катта инспектори сифатида бошлаган.

Н.Раззоқов янги лавозимга тайинлангунга қадар Нарпай тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Top