16:34 / 08.10.2021
4405
Зойир Мирзаев: "Уйли бўлиш бахтини кўпроқ сизлар ҳис этасиз"

Қашқадарёда 14 нафар етим болаларга замонавий лойиҳалар асосида қурилган уй-жойларнинг рамзий калитлари топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди ва хонадон соҳибларини табриклади.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

– Уйли бўлиш бахтини кўпроқ сизлар ҳис этасиз, – деди ҳоким. – 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори кўплаб чин етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга бахт улашмоқда. Сизларни янги уй-жой билан табриклайман. Келажакда Ватан равнақи ва ривожига муносиб ҳисса қўшадиган инсонлар бўлиб камол топишингизга ишонаман.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Дурдона Жўрабоева 2003 йилда туғилган, чин етим. Турмуш ўртоғи билан Қамашидаги 4-сонли Меҳрибонлик уйида яшаб келарди. Дурдонанинг фикрлари билан қизиқдик:

“Шахсий уйимиз бўлиши ҳақидаги ўйларим йиллар давомида азоб бериб келарди. Лекин орзум бепул, ўз уйимиз бўлишини хоҳлаганмиз. Орзуларимизни амалга оширган Президентга раҳмат. Оталарча берилган бу меҳрни фақат Ватанга хизмат билан қайтарамиз”, – дейди Дурдона.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Маълумот ўрнида айтиш мумкин, уйларнинг 13 тасини вилоят ҳокимлиги 1 млрд 203,5 млн сўмга сотиб олган бўлса, 1 та уй Косон тумани ҳокимлиги тасарруфида эди. Барча уйлар ёшларнинг ўзига расмийлаштириб берилди.

Зойир Мирзаев йил охиригача яна 20 га яқин мана шундай уйларни топшириш режалаштирилганини маълум қилди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати Ⓣ

Top