17:07 / 05.11.2021
5173
ERIELL Group Ўзбекистонда 9 ой давомида амалга оширган ишлаб чиқариш фаолияти якунларини тақдим этди
Фото: ERIELL Group

Қарши шаҳрининг “Гиссар” ИЧТБ да 9 ой давомида амалга оширилган ишлаб чиқариш фаолияти якунларига бағишланган ҳар чоракда бўлиб ўтадиган сайёр йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда “Средняя Азия” ERIELL Group РБЕ нинг NGS, Uz-Kor Gas Chemical, GGS, “2017-2019 йилларда углеводород хом ашёсини қазиб олишни ошириш бўйича дастур”, “Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги” ва бошқа лойиҳалар бўйича раҳбарлари, шунингдек, буюртмачиларнинг вакиллари, шу жумладан, Surhan Gas Chemical OC ва     Jizzakh Petroleum МЧЖ ҚК лар вакиллари иштирок этишди. .

Лойиҳалар раҳбарлари ишлаб чиқариш дастурининг бажарилгани ва қўйилган вазифаларни 2021 йил якунигача бажариш режалаширилгани тўғрисида маълум қилдилар.

Фото: ERIELL Group

Йиғилишда қатор хизматлар ва бўлинмалар раҳбарлари сўзга чиқдилар. Ишлаб чиқариш хавфсизлиги, меҳнат, атроф-муҳит муҳофазаси, авария ҳолати кабиларнинг ҳолати тўғрисидаги маърузалар тингланди.

Умуман, ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ва саноат хавфсизлигининг ижобий динамикаси қайд этилди.

Йиғилишда, шунингдек, энг яхши касбий натижаларни намойиш қилган ERIELL Group компанияси ходимлари ҳам иштирок этишди. Уларга компания тараққиёти йўлида бажарган муваффақиятли меҳнатлари учун миннатдорлик билдирилиб, моддий рағбатлантирилди.

Фото: ERIELL Group

Маърузалар асосида баённомалар тузилди ва уларга берилган суръатларни сусайтирмаслик имконини берувчи, ишлаб чиқариш фаолиятини яхшилаш йўллари, саноат хавсизлиги ҳолати ва қўйилган вазифаларни 29021 йил якунига қадар бажариш имкониятларини акс эттирувчи қарорлар киритилди.

“Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллиги” лойиҳаси раҳбарияти саноат хавфсизлиги бўйича маърузани тақдим этди. Унда “хавфсизлик томон 5 қадам” Дастури, объектнинг юқори хавф даражасидаги ишларга тайёрлигини текшириш учун чек-варақаларининг татбиқ этилиши ва СХ, ММ ва ОС ҳолатини яхшилашга кўмак берувчи тадбирлар тўғрисида сўз юритилган. Қудуқлар қурилишига таааллуқли бўлимда буюртмачи иш жадвали бўйича 2692 м га илгарилаб кетилгани қайд этилган. Жорий йилнинг 9 ойи давомида ковлаб бориш ишлари бўйича режани бажариш динамикаси 115,18% ни ташкил этди. Лойиҳанинг муҳандислик ечимлари туфайли ижобий ўсишга эришилди. Бутун жамоанинг бир тан, бир жон бўлиб меҳнат қилиши 1 суткалик ковлаб бориш ишларини бажаришда рекорд натижага (425 м) эришиш имконини берди.

  Натижаларни яхшилаш учун қуйидаги тажриба-саноат ишларини амалга ошириш режалаштирилган:

  • № 2/04 НН қудуғида махсус исканали TorkBuster билан;
  • № 2/04 НН қудуғида автобурғулаш асбоби;
  • 444,5 мм ли бурғулаш исканаларини    406,4 мм ли исканаларга алмаштириш.

Жорий йил давомида  Uz-Kor Gas Chemical лойиҳаси бўйича 100 та қудуқни капитал таъмирлаш ишлари бўйича шартнома муваффақиятли якунланди. ҚКТ бригадалари билан тезкор ўзаро харакат қилиш орқали 49 та қудуқнинг капитал таъмирлаш ишлари белгиланган иш режасидан 3 ой аввал якунланди. Апрель ойида 150 та қудуқнинг капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун янги шартнома имзоланди. 

“2017-2021 йилларда углеводород хомашёсини қазиб олишни ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури” лойиҳаси (бурғулаш) бўйича 9 ой давомида 67 та қудуқ бурғуланди, лойиҳанинг иккинчи лоти бўйича ўзлаштирилган маблағ 257,8 миллион долларни ташкил этди. 

Jizzakh Petroleum лойиҳасида бурғулаш ускуналари ссони 8 бирликдан 23 бирликка оширилди. Ишларни амалга ошириш географияси Устюрт, Наманган, Навои каби ҳудудлар билан кенгайтирилди.

«Газли» ЕГО (ерости газ омбори) лойиҳаси бўйича 8 та ускуна ишга туширилди, улардан 4 таси бурғалаш ишларида ва 4 таси ҚКТ да. 9 ой давомида 12 ЕГО қудуқлари қазилди ва  47 та қудуқда ҚКТ бўйича   ишлар бажарилди. 

“Сургил” конидаги 50 қудуқни жиҳозлаш” лойиҳаси якунланди. Субпудрат хизматлари қисқартирилди. Ўз кучларимиз билан 100 та қудуқдан 97 таси уланди, шунингдек, 60,8 км коллекторлар қурилди. 

Лойиҳа бошқармаси департаменти қатор геологик қидлирув ишларига кўпроқ пудратчи ташкилотларни жалб қилиш, қудуқларни таъмирлаш бўйича усталарнинг малакасини ошириш бўйича мунтазам ўқув курслари ташкил қилиш, шунингдек, доимий тартибда бурғулаш ускуналарининг техник кўригини ўтказишни тавсия қилди. Қудуқларни ўз вақтида зарур моддий-техник заҳиралар ва хизматлар билан таъминлаш мақадида фаол ишда давом этиш ва ишлаб чиқариш хизматларининг моддий—техник таъминот Департаменти билан ҳамкорликда режалаштиришни назорат қилиш муҳим. 

ERIELL Group Матбуот хизмати Ⓣ

Top