14:57 / 08.11.2021
5392
Магистратурага қўшимча қабул учун рухсат берилди 

Магистратура мутахассисликларига қўшимча қабул учун рухсат берилди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, давлат олий таълим муассасаларига 2021/2022-ўқув йили магистратура мутахассисликлари бўйича кириш имтиҳонларида иштирок этиб, мутахассислик фанидан белгиланган максимал баллнинг 40 фоизи ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентлар тегишли олий таълим муассасаси томонидан белгиланган тўлов-контракт асосида баллар кетма-кетлигига қатъий амал қилган ҳолда ўқишга қабул қилиниши мумкин.

Магистратурага кириш имтиҳонларида иштирок этиб, юқоридаги талабни бажарган талабгорлар тегишли олий таълим муассасаси қабул комиссиясига 2021 йил 9 ноябрдан мурожаат қилиши мумкин.

Тўлов шартнома миқдорининг камида 50 фоизини бажаришнинг охирги муддати - 2021 йил 20 ноябрь.

Президентнинг 2021 йил 22 июндаги қарорига кўра, магистратура мутахассисликларига қўшимча қабул тўлов-контракт миқдори бир талабанинг ўқиши учун сарфланадиган харажат миқдоридан келиб чиққан ҳолда олий таълим муассасаси томонидан белгиланади.

Top