20:14 / 08.11.2021
6250
Саакашвили вертолётда шифохонага олиб кетилгани айтилмоқда

Аввалроқ Саакашвилининг шахсий врачи шифокорлар консилиуми собиқ президент зудлик билан шифохонага ётқизилиши керак деган хулосага келганини маълум қилганди.

Фото: Reuters

Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили қамоқхонадан номаълум томонга олиб кетилди, деди унинг онаси Гиули Аласания. Бу ҳақда «Грузия Online» хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, қамоқхонага вертолёт келиб қўнган. Шунингдек, унинг ҳудудидан иккита зирҳланган автомобиль чиққан. Собиқ президентнинг қариндошлари ва адвокатлари қамоқхонага киритилмаяпти.

Бир ойдан буён очлик эълон қилган Саакашвили ҳарбий шифохонага олиб кетилгани тахмин қилинмоқда.

«Бироз аввал уни зирҳланган машинада олиб чиқишди, сўнгра вертолётга ўтқазишди. У қайгадир олиб кетилди. Ўғлим бу ерда йўқ», — деди сиёсатчининг онаси Report.ge мухбири билан суҳбатда.

Аввалроқ Саакашвилининг шахсий врачи шифокорлар консилиуми собиқ президент зудлик билан шифохонага ётқизилиши керак деган хулосага келганини маълум қилганди.

Михаил Саакашвили 1 октябрда Грузияда ҳибсга олингач, бунга қарши норозилик сифатида очлик эълон қилганди.

Top