07:34 / 20.11.2021
2256
Ноябр ойи бошидан буён «Тез ёрдам»га болалар бўйича 20 минг чақириқ келиб тушган

Сўнгги пайтларда республикада, айниқса, Тошкент шаҳрида болалар ўртасида мавсумга хос бўлган ўткир респиратор вирусли инфекцияларга чалиниш ҳолатлари кўп кузатилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Kun.uz

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокори Дониёр Бўрибоевнинг маълум қилишича, 1-18 ноябрь кунлари Тошкент шаҳар “Тез ёрдам” хизмати Call-марказига келиб тушган жами чақириқлар сони 61 минг 152 тани ташкил этиб, болалар бўйича умумий мурожаатлар 20 минг 073 тага етди.

Шундан тана ҳарорати кўтарилган, ЎРВИ ва пневмония ҳолатлари кузатилган 10 минг 642 нафар болага сифатли тиббий ёрдам кўрсатилиб, зотилжамга чалинган 321 нафар бола госпитализация қилинган.

Ноябрь ойининг ўтган даври мобайнида бемор болалар бўйича шаҳар “103” хизматига бўлаётган кунлик мурожаатлар сони ўртача 1200-1400 тани ташкил қилаётган бўлса, энг кўп чақириқ 1 ноябрь санасига тўғри келган ва шу куни 1631 та мурожаат қабул қилинган.

Top