18:59 / 24.11.2021
4410
Путин коронавирусга қарши кукун ҳолидаги вакцинани ўзида синаб кўрди

Россия президентининг сўзларига кўра, ревакцинациядан сўнг у кукун ҳолидаги вакцинани ҳам олган.

Фото: Alexei Nikolsky / Getty Images

Россия президенти Владимир Путин коронавирусга қарши бурун орқали олинадиган вакцинани ўзида синаб кўрганини маълум қилди, деб ёзади ТАСС.

“Эмланганимдан роппа-роса олти ой ўтгач менда ҳимоя титрлари тушиб кетди ва мутахассислар ревакцинацияни маслаҳат беришди ва бир неча кун олдин қайта эмландим”, — деди Путин.

Путиннинг сўзларига кўра, ревакцинациядан сўнг у кукун ҳолидаги вакцинани ҳам олган.

“У ҳам шприцда, фақат суюқ эмас, кукун ҳолида. Ҳидлаганимдан сўнг 15 дақиқа ўтирдим, бўлди», — деди у.

Россия президенти мамлакат фуқароларини коронавирусга қарши ўз вақтида қайта эмланишга чақирди.

Путин шу йилнинг мартида коронавирусга қарши эмланганди.

Top