22:25 / 02.12.2021
6260
Apple йилнинг энг яхши ўйин ва иловалари рўйхатини тақдим этди

Таъкидланишича, бу иловалар фойдаланувчиларга ўз қизиқишлари билан машғул бўлиш, янги ижодий имкониятларини очиш ва янги таассуротлар олишга ёрдам берган. 

Фото: Shutterstock

Apple компанияси Apple қурилмалари учун 2021 йилнинг энг яхши 15 ўйини ва иловалари рўйхатини эълон қилди.

Таъкидланишича, бу иловалар фойдаланувчиларга ўз қизиқишлари билан машғул бўлиш, янги ижодий имкониятларини очиш ва янги таассуротлар олишда ёрдам берган. 

Among Us симулятори энг яхши ўйинлар сирасига киритилди. Apple шунингдек, Bumble танишувлар иловаси, Canva дизайн дастури ва қора танлиларга тегишли тамаддихоналар ҳақида маълумот берувчи EatOkra иловасини энг яхши иловалар деб топди.

Бундан ташқари, iPhone учун мўлжалланган League of Legends: Wild Rift, iPad учун мўлжалланган Marvel Future Revolution ўйинлари ва iPad фойдаланувчилари учун LumaFusion видеодастури ҳам рўйхатдан ўрин эгаллади.

Top