09:44 / 06.12.2021
3783
Ўзбекистон - Қозоғистон бизнес-форумида 5,9 млрд долларлик шартномалар имзоланди

Нур-Cултон шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес-форуми ва Ўзбекистон-Қозоғистон ишбилармонлар кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар бермоқда.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Очилиш маросимида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов ҳамда Қозоғистон бош вазири ўринбосари Роман Скляр иштирок этди.

Янги ташаббус – икки мамлакатнинг чегара ҳудудида халқаро саноат кооперацияси маркази ташкил қилиниши алоҳида қайд этилди. Марказ зарур ишлаб чиқариш инфратузилмаси билан жиҳозланади. Унинг резидентлари ўзбекистонлик ва қозоғистонлик тадбиркорларини қўшма саноат корхоналарини ташкил этишга жалб қиладиган бир қатор имтиёз ва преференцияларга эга бўлади.

Фото: Инвестициялар  ва ташқи савдо вазирлиги

Тадбирлар якунида икки мамлакат бош вазирлари ўринбосарлари Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, мустаҳкам ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш ва қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширишда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга содиқлигини билдирди.

Форум якунида умумий қиймати 5,9 миллиард долларга тенг бўлган қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш бўйича савдо шартномалари ва икки томонлама битимлар имзоланди.

Top