09:27 / 07.01.2022
2254
Чимёнда яна қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Чимёнда қор кўчиш хавфи ҳақида эълон қилди. 

Иллюстратив фото

ФВВ маълумотига кўра, 2022 йил 7 январь соат 08:00 дан 8 январь соат 08:00 гача Чимён ҳудудида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди.

«Ҳурматли фуқаролар! Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва «Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд» белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўраймиз», дейилади ФВВ хабарида.

Бугун, 7 январь куни республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Top