10:31 / 14.01.2022
25687
Ўзбекистонда бир кунда 824 кишида коронавирус аниқланди. Тошкентда вазият оғирлашмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда 824 кишида коронавирус аниқлангани, умумий соғайиш кўрсаткичи 97 фоизга тушгани ҳақида маълум қилди.

«2022 йил 13 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 203297 (+824) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Тошкент шаҳрида кунлик ўсиш 400дан ошган (бир кун олдин сўнгги икки кунда ва +331 ва +387 эди) , Ўзбекистонда сўнгги марта кунлик ҳолатлар сони 800дан юқори бўлиши 2021 йил 28 августида (+811) кузатилганди.

Сўнгги 5 кунда ҳар куни кунлик касалланишлар сони тезлик билан кўтарилмоқда:

  • 9 январь — 389 та;
  • 10 январь — 425 та;
  • 11 январь — 604 та;
  • 12 январь — 714 та;
  • 13 январь — 824 та.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 16 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 17 нафари Андижон вилоятида,
  • 11 нафари Бухоро вилоятида,
  • 47 нафари Жиззах вилоятида,
  • 36 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 5 нафари Навоий вилоятида,
  • 15 нафари Наманган вилоятида,
  • 41 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 15 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 5 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 30 нафари Фарғона вилоятида,
  • 28 нафари Хоразм вилоятида,
  • 124 нафари Тошкент вилоятида,
  • 434 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
  • Андижон вилоятида 10 нафар,
  • Бухоро вилоятида 12 нафар,
  • Жиззах вилоятида 30 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 13 нафар,
  • Навоий вилоятида 3 нафар,
  • Наманган вилоятида 10 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 19 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 11 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
  • Фарғона вилоятида 6 нафар,
  • Хоразм вилоятида 15 нафар,
  • Тошкент вилоятида 52 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 46 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197942 (+239) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, коронавирусга чалинган беморларнинг 3 нафари вафот этиб, расмий статистика бўйича касалликдан вафот этганлар сони 1511 нафарни ташкил қилди.

«Маълумки, шу кунларда дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият янада мураккаблашмоқда. Хусусан, COVID-19нинг янги омикрон штамми қатор мамлакатларда жиддий муаммоларни юзага келтираётир.

Афсуски, сўнгги кунларда юртимизда ҳам касалланишлар сони яна орта бошлади. Хусусан, мамлакатимизда омикрон штамми аниқланди. Шу сабабли барча юртдошларимиздан дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, касалликка қарши тўлиқ эмланишларини сўраб қоламиз», дейилади хабарда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top