14:47 / 09.02.2022
28237
Ўзбекистонда 6 та туманда ИИБ бошлиғи ўзгарди

Қорақалпоғистоннинг Беруний ва Кегейли, Бухоронинг Олот ва Шофиркон, Навоийнинг Хатирчи ва Конимех туманларида ИИБнинг янги бошлиқлари иш бошлади.

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти хабар бермоқда.

Подполковник Мансур Муродов Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Мансур Муродов

Тайинловга қадар М. Муродов Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

  • Беруний тумани ИИБ бошлиғи лавозимида 2020 йил баҳоридан буён Атабек Абдиров ишлаб келаётганди. 
Атабек Чаржоуович Абдиров

Подполковник Ниетбой Одилбеков Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Ниетбой Одилбеков

Тайинловга қадар Н. Одилбеков Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

  • Кегейли тумани ИИБ бошлиғи лавозимида 2019 йил апрелидан буён Исак Салиев ишлаб келаётганди.
Исак Мамутжанович Салиев

 Подполковник Жамшид Тангриев Бухоро вилояти Олот тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган.

Жамшид Тангриев

Тайинловга қадар Ж. Тангриев Қоракўл тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

  • Олот тумани ИИБ бошлиғи лавозимида 2021 йил ёзида подполковник Исмоилов подполковник Файзулла Исмоилов иш бошлаганди.
Исмоилов Файзулла Хикматович

Подполковник Азамат Исмоилов Бухоро вилояти Шофиркон тумани ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Азамат Исмоилов

Тайинловга қадар А. Исмоилов Бухоро шаҳар ИИО ФМБ бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

  • Шофиркон тумани ИИБ бошлиғи лавозимида 2018 йилдан буён подполковник Аваз Эльбеков ишлаётганди.
Аваз Қурбонович Эльбеков

Подполковник Обиджон Рўзимуродов Навоий вилояти Хатирчи тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган.  

Обиджон Рўзимуродов

Тайинловга қадар О. Рўзимуродов Навоий вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

  • Хатирчи тумани ИИБ бошлиғи лавозимида 2019 йил ёзидан буён подполковник Улуғбек Асадов ишлаётганди.
Улуғбек Жалолович Асадов

Подполковник Анвар Ражабов Навоий вилояти Конимех тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган.  

Анвар Ражабов

Тайинловга қадар А. Ражабов Навоий вилояти ИИБ Хатирчи тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

  • Конимех тумани ИИБ бошлиғи лавозимида 2018 йил майидан буён подполковник Бахронжон Қурбонов ишлаётганди.
Бахронжон Исматиллоевич Қурбонов
Top