13:24 / 11.03.2022
10783
Вазирлар Маҳкамасида янги тайинловлар амалга оширилди

Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмаси ва аппарати таркибий бўлинмалари тузилмалари янгидан тасдиқлангани муносабати билан ҳукумат аппарати таркибий бўлинмалари раҳбар кадрлари лавозимларга тайинланди.

Шерзод Каримов Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибияти мудирининг ўринбосари - Таълим тизимини ривожлантириш масалалари шуъбаси мудири этиб тайинланди.

Дониёр Эрматов Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятининг Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шуъбаси мудири сифатида иш бошлади.

Шаҳобиддин Мусаев Вазирлар Маҳкамаси Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятининг Оммавий коммуникациялар ва ахборот очиқлигини таъминлаш масалалари шуъбаси мудири этиб тайинланди.

Top