09:59 / 11.04.2022
3362
Шуҳрат Орифнинг «Шом товуши» янги китоби тақдимоти ўтказилди

Ёшлар ишлари агентлигининг “Китоб олами” мажмуасида шоир Шуҳрат Орифнинг “Шом товуши” китоби тақдимоти ўтказилди. 

Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Шуҳрат” медали соҳиби бўлган Шуҳрат Ориф 1997 йилдан бери матбуотда чиқишлар қилиб келади. “Шом товуши” шоирнинг иккинчи китобидир. Ундан қатралар ўрин олган.

 

Тақдимотда сўзга чиққан Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим, Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажид, шоир Бобур Бобомурод ва бошқалар Шуҳрат Орифнинг ижодий изланишлари, “Шом товуши” китоби ўзига хос жиҳатлари, бугунги адабий жараёнда ёш ижодкорлар иштироки бўйича ўз фикрларини билдирди. 

Шоирнинг ижодий чиқишлар билан матбуотда ва ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “Беш ташаббус” лойиҳаси доирасида ўтказилаётган тадбирлардаги иштироки эътироф этилди. Шуҳрат Орифнинг Шуҳрат Дарё билан ҳамкорликдаги лойиҳаси – “Шуҳратли манзиллар” ижодий учрашувлари ҳудудларда адабиёт ва санъат тарғиботига муносиб ҳисса қўшаётгани таъкидланди.  

Тақдимот якунида муаллиф Ёзувчилар уюшмаси ҳомийлигида “Адабиёт” нашриёти томонидан чоп этилган янги  китобидан иштирокчиларга туҳфа қилди.

Top