12:31 / 15.04.2022
15924
Байден Украинага йўл олишга тайёрлигини маълум қилди

АҚШ президенти Жо Байден Украинага бориши мумкинлиги ҳақидаги саволга ижобий жавоб қайтарди. Унинг сўзларига кўра, айни вақтда юқори мартабали амалдорнинг ушбу мамлакатга ташрифи масаласи муҳокама қилинмоқда.

Фото: Leah Millis, Reuters

Жаноб Байдендан президент маъмуриятининг юқори мартабали амалдорларидан кимнидир Украинага жўнатиш эҳтимоли ҳақида сўрашган. «Биз бу борада қарорни ҳозир қабул қиламиз»,— деган у. У кимни юбориши ҳақидаги аниқлаштирувчи саволга жавобан журналистдан сўраган: «Сиз боришга тайёрмисиз?» Бошқа журналист эса президентга деган: «Сиз-чи?» Президент ижобий жавоб қайтарган. Брифинг видеоёзувини Bloomberg YouTube каналида жойлаштирган, Оқ уй сайтида ҳам ушбу қисқа суҳбат матни эълон қилинган.

Оқ уй матбуот котибининг биринчи ўринбосари Карин Жан-Пьернинг қайд этишича, Америка маъмурияти Украина ҳукумати билан алоқада бўлиб турибди. CNN хабарига кўра, у маъмурият вакилини Украинага юбориш масаласи муҳокама қилинаётганини тасдиқлаган. «Мен бошқа ҳеч нарсани анонс қила олмайман»,— дея қўшимча қилган у.

New York Times бу одам президент Жо Байден ёки вице-президент Камала Ҳаррис бўлиши эҳтимоли камлиги, катта эҳтимол билан вазир ёки юқори мартабали ҳарбий амалдор боришини тахмин қилган.

Politico маълумотига кўра, Оқ уйдагилар маъмуриятнинг юқори мартабали вакили Киевга ташриф билан бориши имкониятини кўриб чиқмоқда. Хусусан, Пентагон раҳбари Ллойд Остин ёки давлат котиби Энтони Блинкенни жўнатиш масаласи муҳокама этилмоқда.

The New York Times маълумотига кўра, америкалик икки конгрессмен Бучага келган - булар республикачи сенатор Стив Дейнс ва Вакиллар палатаси аъзоси Виктория Спартц.

Уруш бошланганидан буён ЕИнинг юқори мартабали амалдорлари ва Европанинг қатор давлатлари раҳбарлари Украинага ташриф буюрган. 13 апрел куни президент Володимир Зеленский Киевда биратўла тўрт нафар ҳамкасби билан учрашди — Польша, Латвия, Литва ва Эстония президентлари.

Мавзу
Украина инқирози
2021 йил давомида Россия Украина билан чегарада қўшин тўплади. Сўнгги вақтларда минтақада вазият кескинлашмоқда.
Барчаси
Top