17:49 / 28.04.2022
506
Сирдарёда 17 ёшли ўспирин каналга чўкиб кетди

Ўспирин Жанубий Мирзачўл каналининг Янгиер шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида белгиланмаган жойда чўмилаётиб, чўкиб кетган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Ижтимоий тармоқларда Янгиер шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Мирзачўл каналида 17 ёшли ўспирин йигит чўкиб кетгани ва уни ФВБ ходимлари қидираётгани айтилган хабарлар тарқалган. Сирдарё вилояти ФВБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унда маълум қилинишича, 2022 йил йил 26 апрель куни Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Янгиер шаҳар «Фазилат» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Мирзачўл каналида 17 ёшли фуқаро Ў.С.нинг белгиланмаган жойида чўмилаётган вақтида чўкиб кетгани ҳақида хабар берилган.

Қайд этилишича, воқеа жойига дарҳол вилоят ФВБ Ёнғин-қутқарув отряди ғаввос-қутқарувчилари етиб борган. Ҳозирда вилоят ФВБ ва ИИБ томонидан ўспиринни қидириш ва ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Шу ўринда фуқаролардан белгиланмаган жойларда чўмилмасликларини ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишларини сўраб қоламиз», дейилади вилоят ФВБ маълумотида.

Top