21:15 / 04.05.2022
12845
Kun.uz журналисти “Олтин қалам” мукофоти билан тақдирланди

Kun.uz мухбири Илёс Сафаров журналистика соҳасида “Олтин қалам” миллий мукофотининг интернет нашрлардаги “Энг яхши журналистик материал учун” номинациясида 2-ўрин соҳиби сифатида тақдирланди.

Илёс Сафаров / Фото: Нозим Абдулла

16-маротаба ўтказилган миллий журналистика танловининг тақдирлаш маросими бугун, 4 май куни “Туркистон” санъат саройида бўлиб ўтди.

Маросимда матбуот соҳаси жамоатчилиги, президент матбуот котиби Шерзод Асадов, АОКА бош директори Асад Хўжаев, ЎзММА раиси Шерзодхон Қудратхўжа ҳамда бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Шуҳрат Ҳайитов / Фото: Президент матбуот хизмати

Журналистика соҳасида бош миллий мукофот “Ўзбекистон тарихи” телеканали бош муҳаррири Шуҳрат Ҳайитовга топширилди.

“Олтин қалам” миллий мукофоти ғолиб ва совриндорлари:

“Энг яхши журналистик материал учун” (телевидение)

Юлдуз Файзий / Фото: Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси

1-ўрин: Юлдуз Файзий – “Маданият ва маърифат” телеканали катта муҳаррири
2-ўрин: Мўътабар Нурмуҳаммедова – “Sevimli” телеканали мухбири
3-ўрин: Мафтуна Мамасиддиқова – Фарғона  вилояти “Рухсор ТВ” телеканали мухбири

“Энг яхши журналистик материал учун” (радио)

1-ўрин: Фароғат Барноева – Навоий вилояти радиоканали катта муҳаррири
2-ўрин: Зарбуви Чориева – “Ўзбекистон 24” радиоканали бош муҳаррири
3-ўрин: Нодира Мақсудова – “Гранд” радиоканали бош муҳаррири

“Энг яхши журналистик материал учун” (интернет-журналистика)

Анвар Намозов / Фото: Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси

1-ўрин: Норгул Абдураимова – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги шарҳловчиси
2-ўрин: Илёс Сафаров – Kun.uz мухбири
3-ўрин: Анвар Намозов – Xabar.uz мухбири

“Энг яхши журналистик материал учун” (босма ОАВ)

Ўткир Раҳматов / Фото: Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси

1-ўрин: Ўткир Раҳматов – “Халқ сўзи” газетаси бош муҳаррири
2-ўрин: Гулойим Сапарова – “Эркин Қорақалпоғистон” газетаси муҳаррири
3-ўрин: Чори Алимов – Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани  “Тараққиёт” газетаси бош муҳаррири
3-ўрин: Беҳзод Қобулов – “Ёшлар кундалиги” газетаси бош муҳаррири

Телевидение, радио, интернет-журналистика ва босма ОАВдаги энг яхши журналистик материал учун номинацияларининг совриндорларига қуйидагича миқдорда пул мукофотлари топширилади:

  • 1-ўрин учун: 43 млн 200 минг сўм
  • 2-ўрин учун: 37 млн 800 минг сўм
  • 3-ўрин учун: 32 млн 400 минг сўм

Рағбатлантирувчи мукофотлар:

“Маҳалла, оила ва гендер тенглик мавзуси энг яхши ёритилган материаллари учун”:
Фарида Эгамбердиева, Darakchi.uz сайти муҳаррири

“Инсон қадрини улуғлашга бағишланган энг яхши материаллари учун”:
Шуҳрат Деҳқонов, “Нуроний” газетаси бош муҳаррири

“Ўзбекистон тарихи ёритилган энг яхши материал учун”:
Камол Матёқубов, “Адолат” газетаси муҳаррири

Мадина Нурман / Фото: Ҳасан Пайдоев / "Халқ сўзи"

“Энг яхши фоторепортаж учун”:
Мадина Нурман, Daryo.uz фотографи

“ОАВ билан энг фаол ҳамкор ахборот хизмати”:
Элмира Бекмуродова, Энергетика вазирлиги матбуот котиби

  • Рағбатлантирувчи номинацияларда мукофот миқдори – 13 млн 500 минг сўм.

Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун:

1-ўрин: Низам Шахин, Туркия телерадиокомпаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси жамоаси
2-ўрин: Барбара Дитрих, “Diplomatic World” журнали бош муҳаррири (Белгия)
2-ўрин: Халид Таймур Акрам, “National Herald Tribune” кундалик газетаси етакчи ижрочи муҳаррири
2-ўрин: Ўринбой Усмонов, “Халқ овози” газетаси мухбири
2-ўрин: Санжай Кумар, “The Korea Herald” газетаси муҳаррири.

Top