15:06 / 04.07.2022
22273
Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Ўзбекистонга Волга бўйи ҳудудларидан салқин ва нам ҳаво массаси кириб келиши ҳисобига 5 июлдан бошлаб барча ҳудудларда ҳаво ҳарорати +30 даражагача пасаяди. Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши ҳамда момақалдироқ кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон бўйича янги ҳафта учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди. Унга кўра, 4 июл куни кечқурун Тошкент вилояти бўйича момақалдироқ билан бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Сешанба куни ҳаво массаси кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Тошкент ва Наманган вилоятларида, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қолган ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи 30-35 даражадан юқори бўлмайди.

4–5 июль кунлари фронт ўтишида баъзи жойларда чанг-тўзонлари билан шамол 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. Республиканинг айрим жойларида шамол 23-28 метр/секундгача кучайиши мумкин.

6 июлдан 8 июлгача Ўзбекистон бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларда 6-7 июль кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари 17-22 даража, кундуз кунлари 30-35 даража атрофида, жанубда 37-39 даражагача бўлади.

Top