23:20 / 27.07.2022
13333
Туркия клуби Отабек Шукуров трансферини эълон қилди

«Шаржа» яримҳимоячиси Отабек Шукуров фаолиятини Туркияда давом эттиради.

Фото: Fatih Karagümrük SK

Турк клуби матбуот хизмати ўзбекистонлик 26 ёшли футболчи трансферини расман эълон қилди.

Ўзбекистонлик яримҳимоячи янги жамоасига эркин агент сифатида қўшилган ва икки йиллик шартномага имзо чеккан.

Аввалроқ «Фотиҳ Карагюмрук» бош мураббийлигига «Ювентус»нинг собиқ яримҳимоячиси ва мураббийи Андреа Пирло тайинланганди. Жамоа ўтган мавсумда Туркия Суперлигасида 8-поғонани эгаллаганди.

Отабек Шукуров 2017 йилдан буён Бирлашган Араб Амирликларининг «Шаржа» клуби сафида ўйнаб келаётганди. У сўнгги йилларда жамоа сардорига айланганди. 

У 2016 йилдан буён Ўзбекистон миллий жамоасининг асосий таркиб футболчиси саналади.

Top