19:54 / 12.09.2022
3495
Air Astana авиакомпанияси йўловчилар ҳуқуқларини бузгани учун 21 млн тенге жаримага тортилди

Июлдан буён Air Astana авиакомпаниясига 21 млн 441 минг тенге миқдорида етти марта жарима солинган.

Фото: AP

Қозоғистон фуқаро авиацияси қўмитаси июл ойидан буён Air Astana авиакомпаниясига йўловчилар ҳуқуқларини бузгани учун 21 млн тенгедан кўпроқ жаримага тортди, деб хабар берди Tengritravel.kz.

"Аниқланишича, 2022 йилнинг 16 июл куни Air Astana авиакомпаниясининг Алмати - Нур-Султон йўналиши бўйича учиши керак бўлган КС-853 рейси парвози захира парвоз экипажини кутиши сабабли 27 соат 21 дақиқага кечиктирилган. Рейс кечикиши вақтида йўловчиларга амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган хизматлар кўрсатилмаган. 

Натижада 6 сентябр куни Air Astana авиакомпаниясига йўловчилар ҳуқуқларини бузгани учун 3 миллион 63 минг тенге (6470 доллар) миқдорида навбатдаги жарима солинди", - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, июлдан буён Air Astana авиакомпаниясига 21 млн 441 минг тенге миқдорида (45 минг 291 доллар) етти марта жарима солинган.

Қўмита йўловчилар ҳуқуқлари бўйича талаблар бажарилишини назорат қилишда давом этиши ва қонунбузарлик ҳолатлари аниқланганида тегишли чоралар кўришини таъкидлаган.

Top