23:31 / 03.10.2022
12157
Маск Қримни Россияники деб атаб, қайта референдум ўтказишни таклиф қилганидан сўнг Tesla акциялари нархи пасайиши тезлашди

Миллиардернинг таъкидлашича, агарда қайта референдум ўтказилиб, халқ Россиянинг кетишини истайдиган бўлса, Россия бу ҳудудларни тарк этиши керак.

Фото: Andrew Kelly/Reuters

Tesla ва SpaceX компаниялари асосчиси Илон Маск Россия-Украина низосини ҳал қилиш бўйича таклиф билан чиқди. У Украинанинг босиб олинган ҳудудларида БМТ иштирокида бошқатдан референдум ўтказишни ҳамда Қримни Россияга тегишли деб тан олишни таклиф қилди. У бу ҳақда ўз Twitter-аккаунтида ёзди.

Маскнинг фикрича, Украина Қримни сув билан таъминлаши лозим, Қрим эса 1783 йилдан Хрушчевнинг хатосигача бўлган даврдагидек Россиянинг бир қисми ҳисобланади. 

Илон Маск агарда қайта референдум ўтказилиб, халқ Россиянинг кетишини истайдиган бўлса, Россия бу ҳудудларни тарк этиши кераклигини таъкидлади.

Унинг мазкур твитидан сўнг Tesla акциялари нархи тушиши тезлашди.

NASDAQ биржаси маълумотларига кўра, акциялар нархи 8,47 фоизга арзонлашган.

Компания акциялари нархи 3 октябр давомида 7 фоизга пасайганди.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Мавзуга оид
Top