15:39 / 29.10.2022
21097
Мудофааланаётган Бахмут ва ўтин ғамлаётган аёллар. Уруш суратлари

Киев шаҳри ва Киев области маъмурияти электр энергияси номаълум муддатга ўчирилишини анонс қилди. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу президент Владимир Путинга мамлакатда «қисман сафарбарлик» якунлангани ҳақида ҳисобот берди — лекин ҳозирча Путиннинг бу борадаги фармони имзоланмаган. Мудофаа вазирининг сўзларига кўра, 80 мингдан ортиқ киши ҳарбий ҳаракатлар ҳудудига йўл олган. Запорижжя областининг Россия томонидан аннексия қилинган қисми маъмурияти аҳолини қишки вақтга ўтишни игнор қилишга чақирди.

Қуйида 28 октябр, урушнинг 247-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Вайрон бўлган Мариупол

Мариупол денгиз савдо порти ҳудудидаги вайрон бўлган бино. Бу Украинанинг юк ташилувчи энг йирик бешта портидан бири бўлиб, 2015 йилда унинг юк ташиш айланмаси қарийб тўққиз миллион тоннани ташкил этган, 2021 йилда эса — олти миллион тонна. Юкларнинг асосий қисми металл прокатларга тўғри келган, сўнгги йилларда буғдой сақланувчи терминал ҳам барпо этилганди
AFP / Scanpix / LETA
Мариупол портининг ҳарбий ҳаракатлар чоғида шикастланган биноларидан бири олдидан ўтаётган кекса ёшли аёл
AFP / Scanpix / LETA
Мариупол порти ҳудудидаги вайронгарчиликлар
AFP / Scanpix / LETA

Украина шарқидаги Россия бўлинмалари 

«ДХР»нинг «Пятнашка» интернационал бригадаси жангчиси Авдеевка яқинидаги позицияда
Николай Тришин / ТАСС
Исо Масиҳ тасвирланган байроқ Авдеевка яқинидаги позицияда . Эътиборли томони 2022 йилга қадар ҳам Пензен области байроғида шундай полотно акс этганди, аммо унинг рангги қизил эмас, балки яшил чизиқлар ўтган сариқ рангда эди
Николай Тришин / ТАСС
Коммунистик мафкура ва диалектик материализм асосчилари Карл Маркс, Фридрих Энгельс ва Владимир Ленин акс этган тасвир «Пятнашка» бригадаси жангчилари позициясида
Николай Тришин / ТАСС
Украинанинг аннексия қилинган Луҳанск области. Россиялик ҳарбий (фотосурат муаллифига кўра, у «РФ армиясида хизмат қилган кўнгилли») туташув чизиғидаги позицияда
Станислав Красильников / ТАСС
Аннексия қилинган «ЛХР» ҳарбий хизматчилари бирга овқатланишмоқда
Станислав Красильников / ТАСС
«ЛХР» ҳарбийлари таоми
Станислав Красильников / ТАСС
Луҳанск областидаги қўлбола казарма
Станислав Красильников / ТАСС
Луҳанск областидаги россиялик ҳарбийлар
Станислав Красильников / ТАСС

Бахмут 

Украина қуролли кучлари танкисти Бахмут ҳудудидаги патрул таркибида. Сўнгги ойларда шаҳар учун интенсив жанглар кечмоқда. Россия кучлари, асосан «Вагнер» жангчилари шаҳар атрофига етиб келишган
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Бахмутга элтувчи йўл устида тутун булути. Шаҳар Украина қуролли кучларининг йирик логистик маркази ҳисобланади. Северодонецк ва Лисичанск эгаллангач, Россия қўшинлари учун Бахмут фронтнинг ушбу йўналишидаги асосий мақсадга айланганди.
Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETA
Бахмутда танкка қарши конструкция. Шаҳар доимий зарбалар остида турибди, яқин вақт ичида шаҳарга қуруқликдан ҳужум бошланиши мумкин
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Бахмутда девордаг г​​​раффити (Руслар, сиз Украина кучлари қўлида ўлим топасиз)
Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETA
Бахмутда UA Future ташкилоти томонидан гуманитар ёрдам сифатида олинган тиш пастасини чўнтагига солаётган киши
Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETA
Бахмутдаги бомбапана олдида турган аёл ва унинг мушуги
Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETA

Украинанинг фронт чизиғидаги қишлоқлари ҳаёти 

Украина жанубидаги Миколайив шаҳрида шикастланган электр узатиш линияси. Сўнгги ҳафталарда Россия дронлар ва бошқарилувчи ракеталар орқали мамлакат энергия тизимига ҳужум қилишни кучайтирган
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Донецк области Краматорск райони Шандриголово қишлоғида ўтин олиб кетаётган аёллар. Жанглар ва РФ қуролли кучларининг Украина энергия тизимига ҳужумлари оқибатида қиш арафасида иситиш тизими хавф остида қолган
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Краматорск райони Дробишево посёлкаси аҳолиси почта келишини кутмоқда. Украина армиясининг сентябр ойидаги қарши ҳужумлари эвазига озод этилган ҳудудларда почта алоқаси тикланган.
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Краматорск районининг Шандриголово қишлоғидаги вайрон бўлган черков гумбазидаги кабутарлар
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Top