Британия кенгашининг Ўзбекистон билан ўрта ва олий таълим соҳаларида ҳамда санъат ва маданият йўналишларида ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлиги қайд этилди.

"Биз 2-4 октябр кунлари Ўзбекистонда креатив иқтисодиётга бағишланган халқаро конференция ўтказилишини олқишлаймиз. Шунингдек, Британия кенгаши томонидан ушбу тадбирни юқори даражада ташкил этилишида амалий кўмак кўрсатилиши маълум қиламиз", - деди у.

Учрашув якунида Британия кенгашининг Ўзбекистонда инглиз тилини ўқитиш дастурларини кенгайтириш ва хорижий томоннинг шу йил 15-17 октябр кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Марказий Осиё таълим форумида иштирок этиши бўйича келишувга эришилди.