
Қурбон ҳайити байрами муносабати билан жорий йилнинг 28 июнь – 2 июль кунлари мамлакат аҳолиси учун 5 кунлик дам олиш эълон қилинган эди.

Ёз фасли келиши билан белгиланмаган жойларда чўмилиб чўкиш ҳолатлари кўп учрайди. Бир касб эгалари чўккан инсонни излаб топиш баробарида ўз жонларини хатарга қўяди. Улар – қутқарувчи ғаввослар. Чўкканларни қидириш жараёни, ушбу касбнинг машаққатлари, ўзига xосликлари ҳақида Kun.uz мухбири наманганлик ғаввослар билан суҳбатлашди.

Улар кучли жала вақтида тошқин сувлари учун мўлжалланган қувурга кириб олган.

Наманган вилояти Косонсой туманига чегарадош Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти шимоли-ғарбида Олабуқа тумани жойлашган. 8 та қишлоқ округини ўз ичига олган туман аҳолисининг аксарияти – қирғизлар ва ўзбеклар.

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги Ахсикент археологик ёдгорлик мажмуасини водийнинг йирик туризм марказига айлантириш бўйича лойиҳа устида иш бошланди.

Етти ойлик вақтида сандалдаги чўғга тушиб кетиши оқибатида икки оёғидан ажралган Ўлмасжон ҳозир 36 ёшда. У соғлом одамлардек меҳнат қилади, тўрт мучаси омон баъзи тенгқурларидан яхши яшайди. Ўлмасжон ҳозир иморат учун ғишт қуйяпти, асалари парвариш қиляпти. Эрта тонгда ўзи эккан бодрингларни узиб, дўконларга тарқатади. Скутерида одамларнинг юкини ташиб беради.

У харидорга 4 сотих ернинг ҳужжатларини туман кадастр палатасида ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилади.

Машинада кетаётиб қўлидаги чиқиндини шунчаки ойнадан ташлаб кетишни афсуски кўпчилик оддий қабул қилади. Унинг чиқиндисини тозалаб юришга кимдир мажбурдек гўё.

Ушбу мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудда камида бир йил ишлаган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагоглар жалб қилинади.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси 28 июнь куни масжидларда Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтларини маълум қилди. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:15 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев наманганлик сайловчилар билан учрашувда таълимга оид режалар ҳақида тўхталди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар қилмоқда.

Давлатобод туманида соф қуйма олтин сотаётган шахслар ушланди. Ҳолат юзасидан валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш билан жиноят иши қўзғатилди.