7 Май

Тошкентда «Tashkent Flower Fest – 2022» гуллар фестивали бошланди. Kun.uz икки миллиондан ортиқ гуллардан ясалган композициялар, флористик инсталляциялар билан безалган кўргазмадан фотожамланма тақдим қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида ер майдонларининг ноқонуний сотилиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.

6 Май

Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

60/59-сонли йўловчи поезди рейслари вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» хабар қилди.

5 Май

Осмонўпар бинонинг 7-қаватида таъмирлаш ишлари вақтида 4 метр квадрат майдондаги қурилиш материалига ўт кетган, дея маълум қилди ФВВ. Ҳеч ким жабрланмаган.

Чилонзор туманида фуқарони Швеция давлатига ишга юборишни ваъда қилган МЧЖ раҳбари ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

60/59, 62/61-сонли йўловчи поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ хабар берди.

4 Май

«Афросиёб» поездининг қўшимча қатновлари йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати хабар берди.

Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдогарларига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар бермоқда.

3 Май

Тошкентнинг Сергели туманидаги Қипчоқ кўчасини Яккасарой туманидаги Чўпонота ва Усмон Носир кўчалари билан боғловчи 6 тасмали 6,5 км узунликдаги йўл қуриб битказилди. Лойиҳа доирасида 6та кўприк ҳам қурилди. Президент янги транспорт иншоотларини бориб кўрди.

Тошкент шаҳрида 4 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар қилмоқда.

1 Май

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида йўл-транспорт ҳодисасига учраган Matiz ёниб кетди.

Кўпроқ янгилик
Top