2022 йил 5 май куни Тошкент - Андижон - Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 60/59-сонли ҳамда 62/61-сонли йўловчи поездлар ҳаракати вақтинча, яъни бир кунга тўхтатилади. 

Хабарга кўра, Фарғона водийсидаги ноқулай об-ҳаво шароити ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик кузатилганлиги боис, поездлар ҳаракати ҳамда йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсад қилинган.

Қайд этилишича, йўловчиларга харид қилинган чипталар қиймати 100 фоиз миқдорда қайтариб берилади.

Шунингдек, водий вилоятларида ҳаракатланадиган электропоездлар ҳаракат жадвалига ҳам ўзгартириш киритилади.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.