5 Июнь

Оммавий ахборот воситалари ходимлари, ҳокимлик ва бошқармаларнинг ахборот хизмати раҳбарлари ҳамда блогерлар учун Қувасой шаҳрига пресс-тур уюштирилди.

4 Июнь

Фарғона вилояти Қўштепа туманида истиқомат қилиб келаётга қаҳрамонимиз ёш бўлишига қарамай ҳаётнинг аччиқ чучугини татишга улгурган. 21 ёшли фермер марҳум отасидан қолган фермер хўжалигини бошқариб келмоқда.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳужжатсиз бўлган қиймати 143,6 миллион сўмлик 2 турдаги 12 790 қути тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинган. Бу ҳақда вилоят Божхона қўмитаси ахборот хизмати Kun.uz’га хабар бермоқда.

3 Июнь

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Фарғона вилоятида йирик қуёш электр станциясини барпо этишни режалаштираётган Хитойнинг Liaoning Lide компанияси делегациясини қабул қилди. 

31 Май

Фарғона вилоятида мактаб битирувчиларини Корея халқаро университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди, дея хабар бермоқда Бош Прокуратура департаменти ахборот хизмати.

29 Май

Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида алиментдан қарздор ота юз миллиондан ортиқ қарздорлигини тўлаб берди. Бу ҳақда Kun.uz га МИБ Фарғона вилояти бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Матбуот анжуманида Фарғона шаҳридаги шов-шувга айланган "555" дорихонасида содир этилган босқинчилик жинояти видеокузатув камералари орқали фош бўлганлиги, жойларда 16  мингга яқин кузатув камералари ўрнатилганлиги, содир этилган 157 та жиноят айнан кузатув камераларга муҳрланиб қолган тасвирлар орқали очилганлиги соҳа ходимлари томонидан маълум қилинди. 

28 Май

Ижтимоий тармоқлар орқали Қўқон шаҳрининг 51-Зилол маҳалласидаги кўп қаватли уйлар ёнида яна битта кўп қаватли уйга котлован кавланаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат маҳаллий аҳоли томонидан кескин норозиликлар келтириб чиқарди.

Тожиева Тўлқиной Абдужалиловна Фарғона вилояти ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. 

Эълон қилинган лавҳа ортидан "Қийқи" маҳалласида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф қилиш ишлари олиб борилмоқда.

27 Май

Олтиариқ тумани ҳудудидан ўтган Учуй–Олтиариқ–Водил автомобил йўлининг 54-километиридаги темир йўл кесишмасида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли ёпилиши маълум қилинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙТҲХ бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари умумий қиймати 313,6 миллион сўмлик 7840 дона юк автотранспорт воситаларининг мой фильтри товарлари ҳужжатларда камайтириб кўрсатилганлигини аниқлади. Бу ҳақда Давлат Божхона қўмитаси ахборот хизмати Kun.uz'га хабар бермоқда.

Кўпроқ янгилик
Top