16:25 / 28.05.2021
4383

 Фарғона вилояти ҳокимлиги тизимида янги тайинлов амалга оширилди

Фото: Тожиева Тўлқиной Абдужалиловна

Тожиева Тўлқиной Абдужалиловна Фарғона вилояти ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. 

Т. Тожиева 1970 йил 31 мартда Фарғона вилояти Боғдод туманида туғилган. Маълумоти олий. Фарғона давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича педагог.

У 2003-2013 йилларда Боғдод туманидаги 21, 30, 22-мактабларда директор, 2015—2018 йилларда вилоят ҳокими ўринбосари – вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимларида ишлаган. Жорий йилда президент фармони билан “II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан тақдирланган.

Тўлқиной Тожиева мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Боғдод тумани халқ таълими бўлими мудири вазифасида фаолият олиб бораётган эди.

Аввалроқ, Холиқов Баҳодир Раҳматуллаевич вилоят ҳокимининг ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Top