20:57 / 28.09.2016
15240

Кечки дайжест: 28 сентябрнинг энг муҳим хабарлари

Якунланиб бораётган 28 сентябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ўзбекистонда алкоголли маҳсулотлар сотиш қоидалари қаттиқлаштирилди


Ўзбекистон Республикаси президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев "Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорни имзолади.

>>>  Батафсил.

Чехия Ўзбекистонга янги элчисини жўнатди


2016 йилнинг 28 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Чехия Республикасининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Ярослав Сирони қабул қилди.

>>> Батафсил.

Тошкентда тўртта тиббиёт муассасаси қайта ташкил этилади


Ўзбекистон пойтахтида фаолият юритувчи тўртта йирик тиббиёт-даволаш муассасаси қайта ташкил этилади, хусусан Республика миқёсидаги тиббий марказлардан бири тугатилади.

>>> Батафсил.

Австрияда турклар ва чеченлар ўртасидаги муштлашув вақтида сербиялик трамвай остида қолди


Австрия пойтахти Вена шаҳрида турклар ва чеченлар гуруҳлари ўртасида оммавий муштлашув рўй берди.  

>>> Батафсил.

Жаҳон рақобатбардошлик рейтинги: Швейцария ҳамон бирда, Буюк Британия эса анча юқорилади


Давос Бутунжаҳон иқтисодий форуми томонидан тайёрланган 2016-2017 йилги Глобал рақобатбардошлик ҳисоботи эълон қилинди.

>>> Батафсил.

Forbes 2016 йилнинг энг юқори даромад олган актёрлари рейтингини эълон қилди


2016 йилнинг энг юқори даромад олувчи комик актёрлари рейтинги эълон қилинди. Бу ҳақида Forbes журнали маълум қилди.

>>>  Батафсил.

Малайзия авиалиниясига қарашли MH17 рейси авиаҳалокатида ким айбдор - Россия ё Украина? 


Малайзия авиалиниясининг MH17 рейсини амалга ошираётган самолёт Россиядан етказилган ракета томонидан уриб туширилиши натижасида 298 нафар киши ҳалок бўлган.

>>> Батафсил.

Назарбоев Қозоғистонни Сингапурга ўхшатди  


Қозоғистон давлат раҳбари Нурсултон Назарбоев Сингапурнинг катта фахрий вазири, шаҳар-давлат парламенти аъзоси Го Чок Тонгни қабул қилди, дея хабар қилмоқда Оқўрда матбуот хизмати.

>>>  Батафсил.

Шимон Перес вафоти: У барчаси тугагач, органларидан фойдаланишларига рози бўлган


«Шиба» шифохонаси тиббий ходимлари Исроилнинг собиқ президенти Шимон Переснинг ўлимолди оғриқларини, азобларини енгиллаштириш учун қўлларидан келган барча ишни қилишди.

>>>  Батафсил

Гитлернинг банги бўлганига оид тафсилотлар ошкор қилинди

1940 йилда Германиянинг Францияни босиб олиши гиёҳванд моддалар туфайли мумкин бўлган, деб таъкидламоқда немис ёзувчиси Норман Олер The Guardian нашрига берган интервьюсида.

>>>  Батафсил.

Роналду машғулот вақтида жамоадошларига жароҳат етказишга ҳаракат қилгани кўринадиган видео тарқалди

Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзини ўта ёмон тутишда давом этмоқда.

Батафсил.

Top