10:21 / 05.10.2016
11538

5 октябрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

4 октябрь туни ва 5 октябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Озарбайжон мудофаа вазири Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

4 октябрда Озарбайжон мудофаа вазири, генерал-полковник Зокир Гасанов Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилди ва унга гуллар қўйди.

Батафсил.

Европадаги нашрлардан бири "Ўзбекистон президенти сайловлари ошкоралик ва очиқлик муҳитида ўтиши"га ишонч билдирди

Европада нашр этиладиган оммабоп Diplomat Magazine журналининг навбатдаги сонида жорий йил 4 декабрь куни Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловлари мавзусига бағишланган мақола босилиб чиққан.

Батафсил.

Германияда Эрдўғанни ҳақорат қилган комикка нисбатан тергов иши ёпилди

Германиянинг Майнц шаҳри прокуратураси Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни ҳақорат қилганликда айбланган комик ва телебошловчи Ян Бемерманга нисбатан очилган тергов ишини якунлади.

Батафсил.

Билл Гейтс АҚШнинг энг бадавлат одамлари рўйхатига яна бошчилик қилмоқда

Microsoft компанияси асосчиларидан бири Билл Гейтс Forbes нашри бўйича 400 нафар энг бадавлат америкаликлар рўйхатининг энг юқори поғонасини эгаллади. Дональд Трамп эса бу рўйхатда 121 позицияга пастлаб кетди.

Батафсил.

Кремлда Россия террорчиликка қарши кураш бўйича Сурия билан ҳамкорликни давом эттириши маълум қилинди

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия Сурия қуролли кучлари билан террорчиликка қарши кураш бўйича ҳамкорликдан воз кечмаслигини айтди.

Батафсил.

Россия мудофаа вазирлиги Сурияга С-300 батареяси ташланганини тасдиқлади

Россия мудофаа вазирлиги вакили Игорь Конашенков 4 октябрда Сурияда С-300 батареяси борлигини маълум қилди.

Батафсил.

Нобель мукофоти совриндорлари ўз ихтироларини фойдасиз деб ҳисобламоқдалар

Физика бўйича 2016 йилги Нобель мукофотини олаётган физиклар кашфиёти тасодифан амалга оширилган.

Батафсил.

Асад Ғарб Суриянинг ғалабасидан нега қўрқишини айтди

Сурия президенти Башар Асад Ғарб нима учун ҳозирги вазиятда ҳукумат ғалабасини истамаслиги борасидаги фикрини билдириб ўтди.

Батафсил.

АҚШ Россиянинг Польша билан чегарасига ўз батальонини жойлаштиради

2017 йилнинг январида Польша шимоли-шарқидаги Ожиш шаҳри (Россия таркибидаги Калининград вилояти билан чегарадош) яқинидаги гарнизонга 800 нафар америкалик аскарни ўз ичига олган батальон жойлаштирилади.

Батафсил.

Америкалик комик актёр саратондан фориғ бўлди

"Ота-она билан танишув", "Намунали урғочи", "Музейдаги тун" ва бошқа кўплаб комедик фильмлар бўйича таниқли бўлган америкалик комик актёр Бен Стиллер унга саратон ташхиси қўйилганига жиддий ёндашгани ҳақида сўзлаб  берди.

Батафсил.

Nike 89 жуфт ўзи боғичланувчи кроссовкалар чиқарди

Nike Inc компанияси "Келажакка қайтиш" фильмидаги бош қаҳрамоннинг пойафзалидан андоза олиб, ўзи боғланувчи Nike Air MAG кроссовкаларини ишлаб чиқарди. Янги кроссовкалар бор-йўғи 89 жуфт қилиб чиқарилди.

Батафсил.

Google тўлиқ ўзи ишлаб чиққан смартфонни тақдим этди

Google компанияси Сан-Францискодаги тақдимот вақтида иккита янги смартфонлар - Pixel ва Pixel XL'ни намойиш этди.

Батафсил.

Top