16:27 / 09.10.2016
26614

Ҳафта фотоальбоми: Ўзбекистон ва жаҳон саҳнасидаги энг муҳим воқеалар

Ўтган ҳафта мобайнида дунёнинг барча бурчакларида ўзига хос турли воқеалар бўлиб ўтди. Уларнинг барчаси қизиқарли ва диққатга сазовардир. Аммо ана шу воқеалар суратлар орқали қабул қилинса, у янада жонланади, янада бойиди.

2 октябрь куни Испаниянинг Таррагон шаҳрида анъанавий Каталония танлови бўлиб ўтди. Унда иштирок этганлар энг баланд кастеллар - «инсонлардан барпо этилган қасрлар»ни қуриш бўйича куч синашишди. Ўзига хос “бино”лар юзлаб инсонлардан барпо этилади. Мусобақа беш раунддан иборат бўлиб, “бино”нинг нафақат баландлиги, балки миноранинг мураккаблиги ҳам баҳоланади.

 

Биз замонавий тиббиёт, астрономия ва техника соҳасидаги ютуқларни диққат билан кузатамиз ва дунёни яхши томонга ўзгартириши мумкин бўлган кашфиётларни кутамиз. Бироқ ҳамма кашфиётлар ҳам оғир касалликларни тузатиш учун мўъжизавий дори воситаларини яратиш ёки техник янгиликлар қилишга мажбур эмас. “Популярная механика" нашрида сўнгги йилларда қилинган энг ғаройиб кашфиётлар рўйхати ҳавола этилди. 

 

Истанбулда йўл четига суяниб ўтирган Томбили мушугига ҳайкал ўрнатилди.

 

Hyatt Regency Tashkent Ўзбекистон пойтахтининг қоқ марказида қад ростлаган бўлиб, шаҳарга ўзгача кўрк бағишлаб турибди. Мазкур 5 юлдузли меҳмонхонада халқаро стандартларга жавоб берувчи хоналар, ресторан ва анжуман заллари, дам олиш хоналари, бассейн ҳамда спа-салонлар жойлашган.

 

Nike Inc компанияси "Келажакка қайтиш" фильмидаги бош қаҳрамоннинг пойафзалидан андоза олиб, ўзи боғланувчи Nike Air MAG кроссовкаларини ишлаб чиқарди. Янги кроссовкалар бор-йўғи 89 жуфт қилиб чиқарилди. Бу кроссовкаларни чиптаси 10 доллар турадиган интернет-лотерея орқали эга бўлиш мумкин. Кроссовканинг нархи 10 минг долларга баҳоланган.

 

4 октябрь куни кечқурун Тбилиси шаҳри марказидаги "Пиримзе" савдо маркази олдида парламент депутати, "Миллий бирлик ҳаракати" партияси вакили Гиви Таргамадзега тегишли автомобил портлаб кетди.

 

5 октябрь тонгида Тошкент шаҳрида йирик йўл транспорти оқибатида бир инсон ҳаётдан кўз юмди ва кишиларга моддий талофатлар етказилди. Йўловчи ташувчи автобус катта тезликда келаётган “Ласетти” русумли машина билан тўқнашиши натижасида ана шундай мудҳиш ҳолат юз берди. 

 

АҚШнинг Мэриленд штатида 2 октябрь куни ўзбекистонлик талаба йигит, 18 ёшли Сардор Файзиев отиб ўлдирилди. Бу ҳақда Uz-Rek.com сайтида АҚШдаги ўзбек муҳожирларига асосланиб хабарберган.

 

Чехиялик дизайнер Петр Чладек кузов панеллари 3D-принтерда тайёрланган шаҳар электромобили прототипини яратди.

 

Southwest Airlines авиакомпаниясининг АҚШнинг Луисвилл шаҳридан Балтиморга учиши керак бўлган 944-рейси парвоз олдидан Galaxy Note 7 ёниб кетгани сабабли эвакуация қилинди. Қурилма хавфсиз деб белгиланган янги смартфонлар партиясига тегишли бўлган.

 

"Мэттью" тўфонининг АҚШ телевидениесида эрталабки об-ҳаво маълумотларида кўрсатилган сунъий йўлдошдан олинган суратида кутилмаган ва қўрқувга солувчи тасвир кўринди. Суратда илжайиб турган одам бош суягини кўриш мумкин бўлган. Ушбу тасвирни бошловчи Мэтт Девитт твиттерда чоп этди.

 

Беларусь президенти Александр Лукашенко 6 октябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюрди ва бу ерда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.

 

Туркиянинг Истанбул шаҳрида полиция бўлими ёнида содир этилган портлашнинг тахминий ташкилотчиси ҳибсга олинди. Портлаш оқибатида 10 киши жароҳат олган.

 

Интернет тармоқларида янги юлдузча пайдо бўлди. Унинг исми Жуниор бўлиб, болакай ўзининг қалин сочлари туфайли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида машҳур бўлиб кетди. У 9 ҳафта илгари дунёга келган. 

 

АҚШнинг айни дамда "Мэттью" довули бўлаётган ҳудуди Флорида штатида яшовчи аёл ўз уйини хавфсиз жой деб ҳисоблади ва автомобилини меҳмонхонасига жойлаштирди.

 

Тошкент шаҳри 2016 йил 7 октябрь, муборак жума куни. Аллоҳнинг инояти билан қуриб битказилган ва мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан қайта қад ростлаган янги масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

7 октябрда Россия президенти Владимир Путин ўзининг 64 ёшини қаршилади. Жаҳондаги турли воқеалар сабабли Путиннинг шахси турлича қабул қилинади, баъзилар унинг сиёсатини қўллаб-қувватлайдилар, баъзилар маъқулламайдилар. Бироқ қуйида биз бу ҳақда тўхталмаймиз, шунчаки Путиннинг ҳаётидан ҳаммага ҳам маълум бўлмаган фактлар билан таништирамиз.

 

Татьяна Каримова, Лола Каримова-Тиллаева ва унинг турмуш ўртоғи Темур Тиллаев 8 октябрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.

 

Германиянинг Дрезден шаҳрида полициячиларнинг автомобиллари (3та автомобиль) номаълум шахс томонидан ёқиб кетилган. Бу ҳақда Mopo24 нашри томонидан хабар тарқатилган. Ҳодиса Königsbrücker кўчасидан узоқ бўлмаган ҳудудда рўй берган.

 

Эронда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси аъзолари АҚШнинг ушлаб олинган дрони суратини чоп этишди, деб хабар бермоқда Tashim News агентлиги.

 

Ҳиндистоннинг Панжоб штатидаги чегарачилар, мамлакат бош вазирига Нарендра Модига жанговар руҳда битилган мактубни олиб кетаётган кабутарни ушлаб олишди.

Top