10:10 / 23.10.2016
8432

23 октябрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

22 октябрь туни ва 23 октябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

23 октябрдан Ўзбекистонда бензин нархи кўтарилди


Фото: Telegram.me

23 октябрь соат 0:00дан эътиборан автомобилларга қуйилувчи ёқилғи сотуви янги чакана нархда йўлга қўйилди.

 

>>> Батафсил.

Туркия шарқидаги портлашда бир полициячи ҳалок бўлди


© AP Photo/ Lefteris Pitarakis

23 октябрга ўтар кечаси Туркия шарқида портлаш содир бўлди. Аниқланишича, Бингель вилоятида жойлашган Ганч шаҳрида миналаштирилган автомобиль портлатилган.

 

>>> Батафсил.

Мексикада жиноятчилар қишлоқни босиб олиб, уни бир неча соат давомида тунаган


Фото: РИА Новости. Дмитрий Знаменский

Мексиканинг Идальго штатида бир гуруҳ жиноятчилар бир қишлоқни тунаш мақсадида бир неча соат назорат остида ушлаб турди.

 

>>> Батафсил.

Гаитида 174 маҳбус турмадан қочиб кетди


Фото: Xinhua/ZUMAPRESS/globallookpress

Камида 174 маҳбус қўриқчини ўлдириб ва ўзи билан қурол олиб Гаити шимолидаги турмадан қочиб кетди.

 

>>>  Батафсил.

Ироқ ҳукумати: ИШИДнинг Киркукка ҳужумида 80 киши ҳалок бўлди


Фото: usanews.mypi.co

Ироқ ҳукумати ИШИД жангариларининг Ироқнинг Киркук шаҳрига ҳужум қилиши вақтида камида 80 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

>>> Батафсил.

Камерунда поезднинг издан чиқиши оқибатида 73 киши ҳалок бўлди


Фото: © AP

Камерунда меъёридан ортиқ юкланган поезднинг издан чиқиши оқибатида 73 киши ҳалок бўлди.

>>>  Батафсил.

Японияда Эверестни забт этган биринчи аёл вафот этди

Дунёдаги энг баланд чўққи – Эверестни забт этган биринчи аёл бўлгани билан танилган япониялик Дзюнко Табэи 78 ёшида ватанида вафот этди.

>>> Батафсил.

Мўсулда мингдан кўпроқ одам газдан заҳарланди


Фото: © AFP

Ироқнинг Мўсул шаҳрида мингдан кўпроқ одам газдан заҳарланиш сабабли тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилишди.

>>>  Батафсил.

Сомали қароқчилари 2012 йилда қўлга олинган 26 асирни озод қилишди


Фото: madplanet.ru

22 октябрь, шанба куни Сомали қароқчилари 26 нафар асир - 4 йилдан ортиқ вақт давомида асирликда бўлган Жануби-Шарқий Осиё денгизчиларини қўйиб юборишди.

>>> Батафсил.

Жан-Клод Ван Дамм Трампга овоз бериб, Россия билан ярашишга чақирди


Фото: vesti.az

Актёр Жан-Клод Ван Дамм АҚШдаги президентлик сайловлари ҳамда Вашингтоннинг Москва билан муносабатларига изоҳ берди.

>>> Батафсил.

РФПЛ. "Спартак" меҳмонда "Урал"ни мағлуб қилиб, пешқадамликни сақлаб қолди ва бошқа натижалар

Россия чемпионатининг 11-турида "Спартак" жамоаси "Урал" меҳмони бўлди. Бу ўйинда москваликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

>>> Батафсил.

«Реал»нинг футболчиларга тўлайдиган иш ҳақи қанча эканлиги маълум бўлди

Жорий мавсумда "Реал" футболчиларига тўланадиган иш ҳақи миқдори 31,4 миллион еврога ошган.

>>>  Батафсил.

Испания чемпионатининг 9-турида "Валенсия" ўз майдонида "Барселона"га 2:3 ҳисобида ютқазди.

>>>  Батафсил.

"Бавария" кетма-кет икки дурангдан кейин ғалаба қозонди

Германия чемпионатининг 8-турига келиб "Бавария" жамоаси ўз мухлисларини қувонтиришга эришди.

>>> Батафсил.

"Арсенал" уйда "Мидлсбро"ни мағлуб қила олмади ва бошқа натижалар

Англия Премьер-лигасининг 9-туридан олтита учрашув поёнига етди. "Арсенал" ўз майдонида чемпионат дебютанти "Мидлсбро" билан тўқнаш келди.

>>> Батафсил.

Top