08:49 / 04.12.2016
22510

4 декабрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

Фото:kun.uz

3 декабрь туни ва 4 декабрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Бугун сайлов: Сайловчиларга 10та эслатма

Фото: ЎзА

 

2016 йил 4 декабрь, якшанба куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни.

>>> Батафсил 

Ўзбекистонда сайлов участкалари очилиб, президент сайловида овоз бериш бошланди

Фото: ЎзА

Бугун, 2016 йил 4 декабрь Тошкент вақти билан соат 06:00 да Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказувчи 14 сайлов округидаги 9 минг 383 сайлов участкаси очилди.

>>> Батафсил 

Хориждаги ўзбекистонликлар Президент сайловида овоз беришни бошлади

Фото: Uz24

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузуридаги сайлов участкалари биринчилардан бўлиб очилди.

>>> Батафсил 

Африка ва Европани боғловчи газ қувури барпо этилади

Фото: Reuters

Нигерия ва Марокаш икки давлатни боғловчи газ қувури қуриш ҳақидаги келишувни имзолади. Бу газ қувури Африканинг бир нечта давлатларига келажакда Европага газ етказиб беришга имкон беради.

>>> Батафсил 

Кубада Фидель Кастро номини абадийлаштириш тақиқланди

Куба инқилоби етакчиси Фидель Кастро мамлакатдаги кўчалар ва майдонларга ўз номини қўймаслик, шунингдек ўзига ёдгорликлар ўрнатмасликни васият қилган.

>>> Батафсил 

Бағдодда пенсия хизмати биноси олдидаги терактда 10 киши ҳалок бўлди

Фото: alghadpress.com

3 декабрда Бағдоднинг пенсия департаменти биноси олдидаги портлашда 10 киши ҳалок бўлди ва яна камида 17 киши яраланди.

>>> Батафсил 

Пекин Тайваннинг исталган шаклдаги мустақиллигига қарши курашишга қодирлигини маълум қилди

Хитой АҚШнинг янги президенти этиб сайланган Дональд Трамп Тайвань президенти Цай Инвэнь билан суҳбатлашгани сабабли АҚШга кескин норозилик билдирди.

>>> Батафсил 

Клинтон АҚШ президенти этиб сайланиши сўралган петиция рекорд имзо тўплади

Фото: Getty Images

4,6 млндан кўпроқ одам Change.org сайтида АҚШ вакил сайловчиларини Хиллари Клинтонга овоз беришга чақирувчи электрон петицияни имзолади.

>>> Батафсил 

2016 йил ноябри Россия ва бошқа бир қатор давлатларда энг совуғи бўлди

Фото: ТАСС

Россияда 2016 йил ноябри 21-асрдаги энг совуғи бўлди. Бундай совуқ ноябрь Россияда 2000 йилдан бери кузатилмаганди.

>>> Батафсил 

Автомобиль ҳаракатини ерости қувурларига кўчириш таклиф қилинмоқда

Лондон PLP Architecture компанияси автопилотли автомобиллар учун махсус ерости йўллар тизимини барпо этиш ғоясини илгари сурмоқда.

>>> Батафсил 

Huawei инновацион аккумуляторни ҳавола қилди

Хитойнинг Huawei компанияси Японияда аккумуляторларга бағишланган 57-симпозиумда инновацион батареясини тақдим этди.

>>> Батафсил 

Фотожамланма: «Эл класико»нинг энг ёрқин лаҳзалари

3 декабрь куни Мадриднинг «Реал» жамоаси футболчилари «Барселона» майдонига сафар қилиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга эришди.

>>> Батафсил 

АПЛ. «Тоттенҳэм» «Суонси»га 5та гол урди, «Кристал Пэлас»да ниҳоят ғалаба ва турнинг бошқа натижалари

Англия премьер-лигасининг 14-туридан ўрин олган яна бешта учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувлар голларга бой ўтган эътиборга молик.

>>> Батафсил

Top