Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада ҳокимлик балансидаги захира ерни сотмоқчи бўлган мулозим қўлга олинди
У ҳокимият балансида бўлган захира ерлардан 3 гектарини онлайн аукционда ютиб бериш эвазига 4 минг доллар олаётган вақтида қўлга олинган.
Фото: Видеодан кадр
Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани ҳокимлигида ишловчи шахс жиноят устида қўлга олинган. Ички ишлар вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, ушбу амалдорнинг жиноий режалари тўғрисида маълумот келиб тушган ва шундан сўнг тезкор тадбир ташкиллаштирилган.
12 апрель куни ИИВ Тезкор қидирув департаменти, Фарғона вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Ўзбекистон тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими ер назорати инспектори ҳокимият балансида бўлган қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун мўлжалланган ерлардан 3 гектарини очиқ электрон платформа орқали ютиб бериш эвазига тадбирга жалб этилган махсус харидордан 4 минг доллар миқдоридаги пулларни олаётган вақтида қўлга олинган.
Тўпланган ҳужжатларга асосан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми “а” банди ва 25-модда (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Самарқандда 4 гектар ерни 55 минг долларга, Ангренда 20 сотих захирадаги ер майдонини 18 минг долларга, Янгийўлда 32 сотих ерни 29 минг долларга, Ёзёвонда 23 сотих ерни 15 минг долларга, Шаҳрисабзда дарё муҳофазасига олинган 20 сотих ер майдонини 20 минг долларга, Самарқандда 4 гектар ерни 42 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланганди.
Мавзуга оид
08:28 / 12.02.2026
Фарғонада 34 кишидан иборат “колл-марказ” ниқобидаги уюшган жиноий гуруҳ фош этилди
08:22 / 11.02.2026
Давлат захирасидаги ерни ваъда қилиб, 600 минг доллар сўраган шахс қўлга олинди
08:18 / 09.02.2026
Сурхондарёда экология бўлими раҳбари 500 доллар пора билан ушланди
08:28 / 31.01.2026