21:12 / 29.01.2017
20150

Фотонигоҳ: ҳафта воқеалари суратларда

Ўтган ҳафта мобайнида дунёнинг барча бурчакларида ўзига хос турли воқеалар бўлиб ўтди. Уларнинг барчаси қизиқарли ва диққатга сазовордир. Аммо ана шу воқеалар суратлар орқали қабул қилинса, у янада жонланади, янада бойийди.

Душанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп сайловолди кампаниясида берган ваъдаларини бажаришга киришди. Энг аввало, у Қўшма Штатларни Транстинч океани ҳамкорлигидан чиқиши ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда илк таассуротлар  

Tesla’нинг расмий сайтида Model X 100D ва Model S 100D янги моделлари ҳақида маълумот пайдо бўлди. Унга кўра, янги Model S аввалгисига қараганда 30 км кўпроқ масофага, яъни бир қувватланиш билан 539 км.га ета олади. Model X 100D кроссовери эса, қўшимча қувватланишсиз 475 км (аввалгисдан 10 км кўпроқ)ни ортда қолдира олади.

Сешанба куни Samsung Electronics сўнгги уч йил ичида энг яхши квартал ҳақида хабар берди. Компания Galaxy Note 7 флагманининг ёниб кетиши билан боғлиқ ҳолат учун IV кварталдаги операцион даромадни 1,79 млрд долларга тушиб кетишини прогноз қилган эди. Фақат IV кварталдагина хотира картаси, OLED ва суюқ кристалли дисплейлар савдосида омадли бўлди

Бундан ташқари, айрим нашрларда Samsung Galaxy S8 флагмани ҳақида батафсил маълумотлар пайдо бўлди. iPhone’нинг асосий рақобатчисидан бу гал қандай янгилик кутиляпти?

Ford’нинг кредит бўлинмаси AutoFi стартапига инвестиция киритди. Ушбу стартап автомобилларнинг онлайн савдоси технологиясини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Авто ишлаб чиқарувчининг берган маълумотига кўра, компания мижозлар уйдан чиқмаган ҳолда Ford ёки Lincoln автомобилларини сотиб олишлари учун AutoFi ишлаб чиққан дастурий таъминотдан фойдаланади.

Чоршанба куни PPF Management компанияси Нью-Йоркнинг жанубий округ судига бир қатор шахс ҳамда компаниялар, жумладан, Сбербанк ва унинг раҳбари Павловскгранит компаниясини эгаллаб олиш учун ноқонуний келишувлар уюштиргани айби билан улар устидан даъво киритди. 

25 январь куни АҚШ фонд идекси Dow Jones тарихий максимумни янгилади ва 20 000 пунктни ташкил қилди.

АҚШ президенти Дональд Трамп Dakota Access Pipeline ва Keystone XL нефть қувурлари қурилишини қайта бошлаш ҳақидаги фармойишни имзолади. нефть қувурлари қурилиши атроф-муҳит ҳимоячиларининг норозиликлари сабабли аввалги маъмурият томонидан тўхтатиб қўйилганди. Бундан ташқари, ўтган йил ноябрида Шимолий Дакота ҳиндулари ушбу қурилишга қарши чиқишган ҳам эди

Пайшанба куни Трамп Мексика чегарасида девор қуриш ҳақидаги фармонга ҳам имзо чекди ва ноқонуний муҳожирликка қарши сиёсатни қатъийлаштирди. Трамп ғояларининг бирига мувофиқ, деворни Мексикадан келадиган импортга 20 фоизли солиқ солиш йўли билан тиклаш мумкин.

Ҳарвард университети ўзининг ички хеж фондини ёпиши ва 230 та ходимлар штатини қисқартиришини маълум қилди.

Жума куни Alphabet IV кварталдаги ҳисоботини эълон қилди. Уолл-стрит аналитиклари даромад 25 млрд долларни ташкил этишини кутишган эди (бир йил олдин бу кўрсаткич 17 млрд долларни ташкил этган эди). Аммо компания 26 млрд доллар ишлаб топди ва бу ўтган йил кўрсаткичига қараганда 22 фоизга кўпдир.

АҚШнинг эндиликда собиқ президенти Барак Обама оиласи янги уйга кўчиб ўтди. Унинг янги уйи пойтахтда жойлашган: Вашингтондаги уй олдиндан сотиб олинган. Бу маскан унга 5,3 млн долларга тушди. Бу уй қандай кўринишга эга?

Шанба куни Шимолий Корея олий раҳбари Ким Чен Ин Пхеньяндаги Рёмён кўчасидаги қурилишга ташриф буюриб, ишчиларни лойиҳани Қуёш кунигача (15 апрель – Шимолий Корея давлати асосчиси, амалдаги раҳбарнинг бобоси Ким Ир Сен туғилган куни) якунлашга чақирди

Хитой, Тайвань, Ҳонгконг ва Макаода миллионлаб хитойликлар 28 январда ўзларининг севимли байрамлари Чуньцзе – Баҳор байрамини кутиб оладилар. Дунёдаги энг кўп сонли миллатнинг вакиллари қаерда яшамасинлар, ўзларининг анъанавий янги йил байрамларини бир хилда бой дастурхон атрофида кутиб оладилар. Бу дастурхон оила фаровонлиги ва уруғ бирлашувини англатади. 2017 йил ой тақвимига кўра Хўроз йилидир

Якшанба куни АҚШнинг Нью Йорк шаҳридаги Жон Кеннеди номли халқаро аэропортидаги намойишлар, бу ерда 12 нафар қочқин ушланганидан сўнг, авж олиб кетди. Қочқинлар АҚШ миграция сиёсати кучайтирилгани сабабли ушланган эди. 300 нафардан ортиқ намойишчи аэропорт халқаро терминалларидан бирининг келиш ҳудудида тўпланишди.

Швейцариялик Рожер Федерер (17) Австралия очиқ чемпионатининг эркаклар ўртасидаги яккалик баҳслари финалида испаниялик Рафаэль Надални (9) 6:4, 3:6, 6:1, 3:6, 6:3 ҳисобида доғда қолдирди

 

Top