25 сентябрь туни ва 26 сентябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

“Машина олиб чиқиб бераман” деб қишлоқдошларини алдаган фирибгар

Бекорчиликдан бир сўм топмай, текин даромад излаб юрган Абдусаттор Рўзиев гарчи таниши бўлмаса ҳам автосалонда танишим бор, машина олиб бераман, деб гап чиқарди. Бу гап қишлоқда бирдан “болалади”, деб ёзмоқда “Ҳуқуқ” нашри.

>>> Батафсил.

Видео: Бир аёл 3 талончига қарши

АҚШнинг Жоржия штатида қуролланган талончилар хусусий уйни тунаш мақсадига эриша олмади.

>>> Батафсил.

БААлик ҳалол таксичи

БААнинг Шаржа шаҳрида таксичи бир тадбиркор унутиб қолдирган, ичида 1,7 млн дирхам (500 минг доллар) бўлган папкани эгасига қайтариб берди

>>> Батафсил.

От туфайли юзага келган ЙТҲ

Хитойда автобус ва юк машинаси иштирокида йирик йўл транспорт ҳодисаси рўй берди. The China Morning Post хабарига кўра, бу ҳодиса оқибатида 12 киши ҳалок бўлиб, 28 киши жароҳатолган.

>>> Батафсил.

Клинтон ва Трамп биринчи марта юзма-юз келди

АҚШ президенти лавозимига номзодлар Хиллари Клинтон ва Дональд Трамп 26 сентябрда Нью-Йоркдан 40 км узоқликда жойлашган Хэмпстед шаҳридаги Хофстр университетида биринчи марта теледебатларда юзма-юз учрашади.

>>> Батафсил.

Бангладешда бир кишига иккита машина тақиқланди

Бангладеш транспорт вазирлиги мамлакатдаги барча оилаларга иккитадан кўп машинага эга бўлишни тақиқлайди.

>>> Батафсил.

Швейцарияликлар ўз ортларидан махсус хизматларга кузатишга рухсат беришди

Швейцария аҳолиси референдум давомида разведка хизмати ваколатларини кенгайтириш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Дастлабки маълумотларга кўра, бу ташаббусни 65,5 фоиз овоз берувчилар қўллаб-қувватлаган.

>>> Батафсил.

Facebook'нинг 5та энг йирик муваффақиятсизлиги 

Facebook'нинг 5та энг йирик муваффақиятсизлиги

Facebook амалга ошираётган ишларнинг барчаси айнан мана шу ҳикмат ортида ётади: компания кўплаб муваффақиятсиз лойиҳаларни ёпган, айримлари эса сайт ёки дастур тубида ноъмалумлигича қолади.

>>> Батафсил.

Гризманн томонидан киритилган гол "Атлетико"га ғалаба келтирди

Мадриднинг “Атлетико” жамоаси Испания чемпионатининг 6-турида ғалаба қозонди. “Матрасчилар” уйда “Депортиво”ни қабул қилди. Учрашувнинг 70-дақиқасида Антуан Гризманн томонидан киритилган ягона гол “Атлетико”га навбатдаги ғалабани келтирди

>>> Батафсил.

Италия чемпионати учрашувлари

Италия чемпионатида 6-тур ўйинлари давом этмоқда. «Интер» ўз майдонида «Болонья» клубини мағлуб этолмади. «Лацио» «Эмполи»дан устун келди. «Рома» эса сафарда «Торино»га ютқазди.

>>> Батафсил.