1 октябрь туни ва 2 октябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Арнольд Шварценеггер Мюнхенда полиция томонидан тўхтатилди

Арнольд Шварценеггер Мюнхен вокзалида полиция томонидан тўхтатилди. Бу ҳақда Deutsche Welle телерадиокомпаниясига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

>>> Батафсил.

Йил шов-шуви: «Дензел Вашингтон онаси Арета Франклинни бўғиб ўлдирмоқчи бўлди»

Аввал ҳам у онаси яшаётган уйни бузиб киришда айбланган ва турли алдов йўллари билан жавобгарликдан қочиб юрган эди.

>>> Батафсил.

Михаил Саакашвили Грузияга қайтмоқчи

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили ватанига қайтмоқчи эканлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

>>> Батафсил.

Қирғизистон президенти Бишкекка етиб келди

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Москвадан Бишкекка етиб келди. Бу ҳақда Атамбаев девонида маълум қилинди.

>>> Батафсил.

Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ўрта Осиё давлатлари билан чегаралар ёпилишига қарши чиқди

Афғонистон томондан солинаётган хавф туфайли Ўрта Осиё давлатлари билан чегараларни ёпиш нотўғри қарордир, деб ҳисобламоқда Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова.

>>> Батафсил.

Эрдўған АҚШнинг Сурия бўйича сиёсатини иккиюзламачилик деб атади

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған АҚШнинг сурияда ўтказаётган сиёсатини танқид қилиб, уни иккиюзламачи деб атади.

>>> Батафсил.

Туркия Сурияда армиясини қўллаш бўйича мандатнинг амал қилишини узайтирди

Туркия парламенти кўпчилик овоз билан мамлакат қуролли кучларини Ироқ ва Сурияда қўллашга рухсатни яна 13 ойга узайтирди.

>>> Батафсил.

АҚШнинг айғоқчи самолёти Россия кемаларига яқинлашди

Американинг айғоқчи самолёти 1 октябрь куни Ўрта ер денгизининг шарқий ҳудуди устидан парвоз қилган. Бу вақтда мазкур минтақада, Россиянинг доимий оператив кемалари бўлгани эҳтимол.

>>> Батафсил.

Йўлларнинг сифати бўйича жаҳон мамлакатлари рейтинги эълон қилинди 

Бутунжаҳон иқтисодий форуми (WEF)нинг «Глобал рақобатбардошлик кўрсаткичи»га оид ҳисоботига дунё мамлакатларидаги автомобиль йўллари ҳолати бўйича рейтинг киритилган.

>>> Батафсил.

Қайси бир смартфон яхшироқ суратга олади: iPhone 7 Plus ёки Samsung Galaxy S7’ми

Тадқиқотчилар iPhone 7 Plus ва Samsung Galaxy S7 флагман смартфонларидан қайси бири  учта оммавий сюжетни олишни яхшироқ уддалай олишини текшириб кўрдилар.

>>>  Батафсил.

UFC жангчиси уйида беҳуш ҳолатда, унинг анонсери эса ўлик ҳолда топилди

Мутлақ жанг чемпионатида (UFC) иштирок этувчи спортчи Жош Самман ўз уйида беҳуш ҳолда топилган ва ҳозирда шифохонада кома ҳолатида қолмоқда, деб хабар бермоқда Tallahassee Democrat.

>>>   Батафсил.

1 октябрдан спортчиларга мельдонийни қабул қилишга тақиқлов тўлиқ кучга кирди

Мельдоний воситаси учун якуний тақиқлов 1 октябрдан кучга кирди. Июлда Бутунжаҳон аксилдопинг агентлиги уч ойлик "ўтиш даврини" киритганди, унинг давомида спортчилар мельдоний қабул қилишда "қўлга тушишлари" мумкин бўлган, бироқ агар унинг миқдори миллилитр қонга 1 микрограммдан ошмаса.    

>>>   Батафсил.

«Арсенал» - Арсен Венгер билан 20 йил

Ҳа, Арсен Венгернинг «Арсенал» футбол клубига мураббийлик қилишни бошлаганига 20 йил тўлди. Шу муносабат билан қуйида унинг энг ёрқин онларини ёдга олишга уриниб кўрамиз.

>>>  Батафсил.